Home / Аҳли-Байт / Имом Али (а.с) / Имом Али (а)нинг сийратларида адолатни жорий этиш

Имом Али (а)нинг сийратларида адолатни жорий этиш

Азиз тингловчилар, ушбу суҳбатимизда Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг бевосита бўлган барҳақ халифа ва ворислари Али (алайҳис салом) нинг сийратларида адолатни тикланиши ҳақида сўз юритмоқчимиз.

   Ислом динининг машҳур шахсиятлари ўртасида, фақат сарвари олам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва Али (алайҳис салом) адолатга асосланган ҳукуматни ташкил этган эдилар. Пайғамбаримиз (саллалоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) 10 йил давомида ва Али (алайҳис салом) эса, тўрт йил-у бир неча ой давомида, Кўфа шаҳрида ҳукумат қилдилар. Аммо бошқа мавридларда Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) Аҳли-Байтлари учун шароит номуносиблиги, сиёсий ва ижтимоий вазиятнинг оғирлиги ва шунингдек халқнинг тайёр эмаслиги сабабли ҳукумат ташкил этишларига шароит бўлмади. Бироқ Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва Али (алайҳис салом) ҳукумат қилган даврларида, жамиятда ислом адолатини жорий этиш учун шахсий намуна ва қулай фурсат юзага келган эди.

  Имом Али (алайҳис салом) нинг сиёсий тафаккурида адолат, фақат тушунча ва назарияларни тақдим этиш билангина чекланиб қолмай, ул зот адолатни жамиятнинг бутун соҳаларида амалда жорий этдилар. Али (алайҳис салом) нинг таълимотларига кўра, энг олий шаклда ижтимоий адолат амалга ошган жамият, солиҳ жамият ҳисобланади.

  Ул ҳазрат фикрига кўра, ҳар нарсадан олдин, адолат инсон вужудида ҳоким бўлмоғи зарур ва шахс ўз нафсини адолат билан боғлаши лозим. Шунинг учун иймон, ахлоқ ва тақво ниҳоли инсон вужудида парвариш топмаган бўлса, адолатни зориқиб кутмоқ маъносиздир. Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг Аҳли-Байтлари мактабида, одил ва солиҳ инсонларни тарбия этишдан сўнг, ҳукумат ишлари уларга топширилса, ана шу вақтдагина ижтимоий адолат тикланишидан умид қилиш мумкин.

  Имом Али (алайҳис салом) Ҳамом хутбаси билан танилган хутбаларида, парҳезкор кишилар сифатлари ҳақида шундай буюрадилар: Тақволи шахс бир кишидан озор кўрган вақтида, ушбу озорлик уни ёмон ва нораво ишларни содир этишга мажбур этолмайди. Шунингдек, бир киши билан дўст бўлгани учун бошқаларнинг ҳаққини оёқ ости қилмайди. Имом Али (алайҳис салом) нинг ушбу сўзлари шу маънодан иборатки, инсонда тақводорлик хислати уни адолат ва тўғрилик сари чорлаб, шу йўсинда амал қилишга ундайди. Ислом дини адолат динидир ва адолат эса, иймонсиз ва эътиқодсиз шахслар томонидан амалга оша олмайди.

  Шаҳид мутафаккир устоз Муттаҳарий Али (алайҳис салом) нинг адолат ҳақидаги назарлари борасида шундай ёзадилар: Али (алайҳиc салом) нигоҳидан ижтимоий адолат – бу мувозанатни сақлаб, барчаларни рози қилиб, жамиятда яшовчи инсонларда саломатлик ва уларнинг руҳиятига осойишталик бахш этишдир.

  Зулм, жабр қилиш ва адолатсизлик ҳатто ўша золим ва зулм қилувчи кишининг руҳини тинч ва осоишта бўлишга йўл қуймайди.

  Али (алайҳис салом) ҳукумат қилишлари услуби шундан иборат эдики, халқнинг ҳолига эътибор қаратиш ва уларга ҳамдардлик изҳор этишда, кўпинча ўз шахсий ҳақларидан ҳам воз кечардилар. Буғдой нони ва асал тановул қилиш, қимматбаҳо ва чиройли кийимлар кийиш Али (алайҳис салом) учун ҳаром эмас эди. Аммо ул зот халойиқнинг яшаш шароитини назарга олган ҳолда мусулмонлар пешвоси ва имоми улар даражасида ҳаёт кечирмоғи лозимлигини уқтириб, бундай неъматларни тановул қилиш ёки кийишдан сақланардилар. Ул ҳазрат ҳукуматни идора этиш масъулиятининг оғирлигини англаб, байтулмолдаги[1] ўз улушларини олмас эдилар, гарчи ушбу амал адолатдан йироқ эмас эди. Аммо имом Али (алайҳис салом) нафақат байтулмолдан баҳра олмасдилар, балки ўзлари обод қилган боғ ва хурмозорлар даромадидан эҳтиёж сезадиган кишиларга ёрдам берардилар. Ул ҳазрат шундай деб буюрадилар: Агар хоҳласам эди асал, буғдой нони ва қиматбаҳо кейим-кечаклардан баҳра ололар эдим, лекин ҳою-ҳавас ва нафсоний истакларга берилиб, лаззатли таомларни истеъмол этишим тўғри эмас. Зеро, Ҳижоз ва Яманда баъзи кишилар бир бўлак нонга зор бўлиб, қорнилари оч бўлиши мумкин, мен халқнинг кам-кўстли рўзғоридан хабардор бўлмасам-у, улар мени Амирал-Мўъминин (мўъминларнинг амири) деб, аташларидан хурсанд бўлишим мумкинми?!

  Адолат ва одамлар додига етиш тушунчаси имом Али (алайҳи салом) тафаккурлари ва сийратларида махсус жойни эгаллайди. Ҳатто хилофат ва пешволикни бошқариш учун қабул қилиб олишда ҳам, ушбу тушунчаларни намуна сифатида жорий этган эдилар. Ул ҳазрат бу борада шундай деб буюрдилар: Хилофатни шу далил билан қабул қилдимки, Худованди карим золимларга қарши ва мазлумлар томонида туришни олимлардан аҳд-паймон олган эди. Зулм ва истибдод йўли билан қўлга киритилган молларни ва байтулмолдан ноҳақ олинган молларни ўз ўрнига қайтариш ул ҳазрат томонидан ҳамиша таъкидлаб келинар эди.

[1]. Бутун мусулмонларга тегишли бўлган мол-мулк ва давлат хазинаси.

Share

Check Also

Уҳуд урушида ҳазрати Али (а.с)нинг беназир фидокорликлари

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ҳижратнинг учинчи йили мусулмонлар учун оғир оқибатларга олиб келган катта воқеа юз …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.