Home / Ақоид ва Калом / Тавҳид / Аллоҳни танишнинг энг осон йўли

Аллоҳни танишнинг энг осон йўли

  Аллоҳни англашнинг содда ва осон йўли яратилиш оламида сайр қилиш, Қуръони Карим таъбири билан айтганда, илоҳий оятлар ҳақида тафаккур қилмоқдир. 

Теварак-атрофимиздаги олам жуда аниқ тартиб-низом асосида яратилган ва бу тартиб-низом ана шу оламни яратган ва унинг устидан ҳукмронлик қилувчи ҳаким ва чексиз билим ва қудратга эга Улуғ Зотнинг мавжудлигидан далолат беради.

  Ҳар бир саҳифаси олий ақл ва тафаккур ила битилганидан гувоҳлик берувчи яратилишнинг Буюк Китобини варақлаганимизда бу ҳақиқатга янада кўпроқ ишонч ҳосил қиламиз.

  Борлиқ олами ҳақида тафаккур қилиш одамларнинг барча қатламларининг қўлидан келади. Оддий одамлардан тортиб энг улуғ мутафаккирларгача бу нарсадан фойдалана оладилар. Ҳар бир киши ўзининг ақл- заковати ва дунёқараши доирасида борлиқ мавжудотдаги воқеа-ҳодисалардан Аллоҳ таолонинг мавжудлиги ҳақидаги далилларни илғаб олиши мумкин.

  Имом Содиқ (алайҳис салом) буюрадилар:

  «Бирор бир асбоб ускунани кимдир ясаган бўлади. Самога қад кўтарган бинони қай бир қурувчи қурганига ишонч ҳосил қилади, киши, гарчи бинонинг қурилиш жараёнини кўрмаган бўлса ҳам.»

  Инсоннинг ақл-заковати чегараланган. Унинг тафаккур доираси қанчалик улкан, дунёқараши қанчалик кенг бўлишига қарамасдан Аллоҳ илмининг кенгликларини қамраб ололмайди.

  Борлиқ ҳаёт биз учун икки қисмдан иборат:

  Бири ошкор, бири ниҳон.

  Бу нарсалар илмий тилда ғайб ва шуҳуд ҳам дейилади.

  Оламнинг айрим ҳақиқатлари ташқи ҳислар билан идрок этилмайди. Аммо бунга қарамай, ушбу ҳақиқат инкор этиб бўлмас воқеликдир. Демак, барча ҳақиқатлар фақатгина тажрибага асосланган ҳиссий идрок билан англанмайди. Аксинча, ақл ва тафаккур, тажриба ва ҳиссий идрокка кўмаклашган тақдирдагина, кўпгина воқеа- ҳодисаларнинг сир -асрори ошкор бўла олади.

  Аҳли байт таълимотида ақл Парвардигори олам томонидан инсонга марҳамат этилган нурга ўхшатилади. Ҳақни ботилдан, яхшини ёмондан ажратгувчи мезондир.

  Ҳазрат Али (алайҳис салом) бу мавридда буюрмишлар:

  «Ақл воситаси ила Аллоҳнинг мавжудлигига эътиқод ҳосил қилинади ва Аллоҳнинг мавжудлигига иқрор бўлиш билан иймон камолотга етади.»

  Парвардигори карим ҳар бир нарсани маълум сабаблар воситасида яратади.

  Имом Содиқ (алайҳис салом) ҳазратлари бу ҳақда буюрадилар:

  «Илоҳий суннат ҳар бир нарсани сабаб орқали вужудга келтиради. Шундай экан, Яратувчи ҳар бир нарса учун маълум сабаб белгилаган ва ҳар бир сабабнинг ўзига яраша калити бор. Ҳар бир калит учун эса унга тегишли илм мавжуд. Ана ўша илм ҳақиқатлар баёнининг дарвозасидир. Бу илмни билган киши Худони таниши, уни инкор қилган кимса эса, Худони инкор этган ҳисобланади.»

2014-03-02.   18:05:57

Share

Check Also

Нега шиалар охиратда Аллоҳнинг жамолини кўз билан кўриб бўлмайди дейишади?(7)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Аллоҳ таолони кўз билан кўришни инкор этувчи оятлар: Ушбу масалада мезон ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.