Home / Ақоид ва Калом / Тавҳид / Аллоҳнинг Қуръондаги сифатлари

Аллоҳнинг Қуръондаги сифатлари

  Севиб, ибодат қиладиган Тангри таолони танишни истаймиз ва У қандай мавжуд эканлигини билмоқчи бўламиз. Бироқ биз каби ноқис ва чекли мавжудотлар чексиз ва комил мавжудни ўзи бор бўлганидек таний олишимиз мумкинми? Бундай нарса сира мумкин эмас.

Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло ўзини инсонларнинг нуқсонли тавсифидан муназзаҳ ва пок деб, билади ва Унинг ўзи бизга Уни қандай тавсиф этишимизни ўргатади.

  Маъсум имомларимиз бизни Худонинг зотини (кимлигини) таниш учун фикр юритишдан қайтарганлар, аммо Унинг сифатларини қисқача умумий шаклда тушунишга тавсия этганлар.

  Буюк Аллоҳнинг айрим сифатлари дарс оятларида зикр этилган.

  Қуръони Каримнинг дастлабки оятида Аллоҳ таоло икки сифат; Меҳрибон ва Раҳмли билан таниттирилган:<بِسْمِ الِلَّهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ>

  У иззатли, енгилмас ва ҳикматлидир: <لَآ إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ الْعَزِيزُ الْحَکِيمُ>Ҳамма нарсани эшитувчи ва кўриб турувчи бўлган Аллоҳгагина ибодат қилурмиз: <إِنَّ اللّٰهَ هُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ> Аллоҳ ўзининг бепоён илми ва чексиз қудрати билан мавжудотларни яратади: <إِنَّ اللّٰهَ عَلِيمٌ قَدِيرٌ> Бандаларининг ҳеч бири Унинг кузатиш қамровидан четда қолмас. У уларнинг аҳволидан хабардордир: <إِنَّ اللّٰهَ بِعِبَادِهِ لَخِبِيرٌ بَصِيرٌ>

  Бизга ҳаёт ато этган зот, яъни Аллоҳнинг ўзи ҳаётнинг асоси ва негизидир ва фақат У мустаҳкам ва абадий турувчидир. <أَللّٰهُ لَآ إِلَــٰهَ إِلَّا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ>

  Юксаклик, баланд мартабалилик ва улканлик Аллоҳникидир. Демак, кимки, буюклик ва юксакликни излайдиган бўлса, Унга таянмоғи лозим: <وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ>

  Буюк зот бўлмиш Аллоҳ таоло, бутун қудрати ва улканлиги билан бандаларига нисбатан меҳрибон ва ўта шафқатлидир: <إِنَّ اللّٰهَ بِالنَّاسِ لَرَؤُوفٌ رَّحِيمٌ>

  Ҳаммамиз биламизки, Аллоҳдан бошқа ҳеч бир мавжудот оламни бошқариш ва етаклашга қодир ва лойиқ эмас. Бинобарин, Аллоҳдан ўзганинг фармонини қабул қилиб бўлмайди ва фақат Унинг ўзигина ибодат қилинмоғи лозим: <وَإِلَـٰـهُکُمْ إِلَـٰـهٌ وَاحِدٌ ۖ  لَّا إِلَـٰـهَ إِلَّا هُوَ> Осмонлар ва ернинг ҳукмронлиги Унинг қўлидадир: <وَلِلَّهِ مُلْکُ السَّمٰوَاتِ وَالْأَرْضِ>

  Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло борлиқ олам билан биргаликда, инсонни вужудга келтирди. Аллоҳнинг ўзи уни тўғри йўлга бошлайди: <وَاللّٰهُ يَهْدِي مَن يَّشَآءُ إِلَيٰ صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ> Аллоҳ таоло мавжудотларга борлиқ либосини киргизаётганда уларни ўз ҳолига ташлаб қўймади, балки уларни тарбиялаш ва уларнинг ишларини идора этишни ҳам Ўз зиммасига олди: <إِنَّ اللّٰهَ رَبِّي وَرَبُّکُمْ فَاعْبُدُوهُ ۗ هٰذَاصِرَاطٌ مُّسْتَقِيمٌ>

  Агар биз Аллоҳнинг амр-фармонига бўйин эгсак, У бизни ўзининг махсус вилояти (пешволиги) ва қарамоғи остига олади: <وَاللّٰهُ وَلِيُّ الْمُؤْمِنِينَ>

2014-03-02.  17:52:43

Share

Check Also

Нега шиалар охиратда Аллоҳнинг жамолини кўз билан кўриб бўлмайди дейишади?(7)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Аллоҳ таолони кўз билан кўришни инкор этувчи оятлар: Ушбу масалада мезон ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.