Home / Савол-жавоблар / Тарбиявий-ахлоқий / ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЧЕКИШНИ ТАШЛАШ МУМКИН?

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЧЕКИШНИ ТАШЛАШ МУМКИН?

Picture9Мен Худога шукур, беш маҳал номоз ўқийман, ўзимга тўғриман, ичмайман ҳам, лекин сегарит чокаман, кўп эмас кунига 3-4 марта ташлайман дейман-у иложи бўлмаяпти, ҳатто ташлаш учун дори ҳам ичдим, фойдаси бўлмади қийналиб кетдим. Маслаҳат беринглар. Ҳурмат билан Садоқат

Жавоб: Сигарет чекишнинг ҳаром эканлиги ҳақида ёзганимиздан кейин баъзи ўқувчиларимиз чекишни ташламоқчи эканликларини, лекин бунинг йўлини билмасликларини билдирган эдилар. Шу талабларни инобатга олган ҳолда, чекишни ташлаш ҳақида маслаҳат бермоқчимиз. Лекин бу маслаҳатни аслида биз эмас, балки чекишни ташлаган бир биродаримиз ёзган. Нима бўлганда ҳам, бошдан ўтган табиб дейдилар-ку. Келинг, ана шу оғайнимизнинг сўзларига қулоқ тутайлик ва ўзимизга керакли хулосаларни чиқарайлик.

Бисмиллааҳир Роҳманир Роҳим

Мен яқиндагина Аллоҳнинг ёрдами билан чекишни ташладим. Мен бу ярамас одатдан қутула олмасам керак, деб ўйлар эдим. Лекин Парвардигорга беадад шукрлар бўлсинким, чекиш балосидан қутулдим. Шундан кейин умумий аҳволим анча яхшиланди. Менинг ҳид билиш қобилиятим ва иштаҳам яхшиланди. Менга ўхшаб чекишни ташлашни истаганларга маслаҳат бермоқчиман. Шу нарсани айтиб ўтишим керакки, чекишни ташлаш қийин эмас, лекин одатни ташлаш қийин. Бошқача айтганда, тарки одат амри маҳол-дейдилар. Менга ёрдам берган нарса – бу мусулмон эканлигимдан ғурурланиш ва мусулмончиликка доғ туширмаслик масъулияти эди. Сигаретнинг ҳаромлигини билганимдан сўнг ўз-ўзимга “Аллоҳдан уялишим керак, ахир чекиш ҳаром бўладиган бўлса, чекаётган одам чўчқа гўшти ва ёки ароқ ичаётган одам билан бир хил бўлиб қолади-ку” дедим.

Чекаётганимда, доимо ўзимга ўзим: “Аллоҳ менга ҳалол ризқ берган, мен эса ҳаром нарса еяётган ношукур одамга ўхшаяпман” дер эдим. Кейинроқ ҳеч бўлмаса, бировлар кўзи ўнгида чекмай, деб ният қилдим ва ҳеч кимга билдирмай оз чекадиган бўлдим.

Ахир ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг “Гуноҳни ошкора қиладиган одамлар менинг умматим эмасдир” деган ҳадисларини ўқиган эдим. Яширинчи чека бошлагандан кейин ўз-ўзидан чекишим сони кескин камайиб кетди, чунки аксар вақтларда одамлар орасида эдим. Ана шундан кейин ҳар чекаётган пайтимда, ўлимни кўз олдимга келтирадиган бўлдим. Чунки, гуноҳ иш қилаётган одам ўлимни кўз олдига келтирадиган бўлса, гуноҳ қилишдан қўрқиб қолади. Энди чекиш сони жуда ҳам камайиб кетди, ҳатто унга чекиш деб ҳам от қўйиб бўлмайди. Кун ора 1-2 та сигарет чекадиган одам шунчасига чидаган, бу ёғини ҳам йиғиштириб қўй, деб ўзимга айтдим.

Доимо Аллоҳ таолога ёрдам беришини сўраб Ундан мадад сўрадим ва натижада сигаретдан кўнглим айнийдиган бўлиб қолди. Охир-оқибатда мен бу ярамас ва жуда зарарли одатдан қутулдим. Аёлим ва болаларим ҳам жуда хурсанд. Унинг устига, топадиган пулимга ҳам “Барака” кирди. Ҳа, Аллоҳ иродасига мувофиқ иш қилувчи одамнинг ҳам бу дунёси ва ҳам охирати ободдир.

Share

Check Also

Қабр сиқиши ҳақида нималарни биласиз?

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Кўпчилигимиз жонсиз жасад қабрга қўйилганда, қабрнинг сиқувга олиши ҳақ эканлиги ҳақида эшитганмиз. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.