Home / Аёллар саҳифаси / Аёллар ҳуқуқини поймол этишга қарши кураш

Аёллар ҳуқуқини поймол этишга қарши кураш

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

Аёллар ҳақ-ҳуқуқини поймол этиш махсус истилоҳ бўлиб, у аёлларга бўлган бадбинликнинг барча турларини ўз ичига олади. Бугунги дунёда аёллар ҳақ-ҳуқуқини муҳофаза этиш тўғрисида жуда кўп иддаолар қилинаётган бўлса-да, аммо уларни камситиш ишлари борган сари авж олмоқда.

Учинчи минг йилликка келиб, аёлларни камситиш анчайин кенг қамровли тушунчага айланди. Дунёнинг турли бурчакларида жинсий қуллик, аёлларни сўз билан камситиш, доимий тажовузлар, урушларда уларга зарар ва шикаст етказиш, уларни юриш-туришда камситиш, сиёсий камситиш ва ҳатто эндиликда турли товарларни сотиш учун тарғибот воситаси сифатида аёллардан фойдаланиш каби аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқини поймол этиш усуллари кўп учрайди.

Аёллар савдоси ва уларни жинсий қулликда сақлаш Ғарб мамлакатларида кенг қўлланадиган амаллардан бирига айланган. Матбуот хабарларига кўра, ҳар йили 20 минг нафардан кўпроқ аёллар иш ёхуд ўқиш ваъдаси билан жинсий қуллик учун Америкага олиб борилади. Хотин-қизлар савдоси Англия ва бошқа бир қатор Европа мамлакатларида ҳануз ҳам давом этмоқда.

Турли мамлакатларда олиб борилаётган урушлар хотин-қизлар ҳуқуқини поймол этишнинг яққол намунаси ҳисобланади. Улар жамиятнинг заиф қатлами бўлганлари учун ҳарбий амалиётларда бевосита қатнашишмаса-да, аммо аёллар ва болалар жанг-низоларнинг асосий қурбонидирлар. Эндиликда Фаластиннинг Ғаззо сектори, Ливан, Ироқ, Сурия, Чеченистон, Афғонистон ва Покистондаги жуда кўп мусулмон хотин-қизлар бемаъни урушларнинг жабрини тортишаяпти. Бирма давлати аёллари ҳам нотинчликларнинг жабр-жафосини чекишаяпти.

Ғарб жамиятида аёлларга нисбатан раво кўрилаётган зулм-ситамнинг яна бир кўриниши оилада улар мавқеининг йўққа чиқарилишидир. Эндиликда ғарблик аёллар оналик бахтига муяссар бўлиш ва уй бекалиги каби аёллар табиатига хос бўлган ишларнинг лаззатини ҳис қилишдан маҳрумдирлар. Оилавий ажрашишларнинг кўпайиб бориши ва фарзандларни ёлғиз тарбиялаш каби иллатларнинг асосий юки ғарблик аёллар ва болаларнинг зиммасига тушаяпти.

Ғарб жамиятида аёл ва эркак ўртасидаги муносабатлар тамомила ўзгариб кетди. Бир-биридан жисмоний ва руҳий жиҳатдан буткул фарқ қиладиган бу икки мавжудот доимий равишда ўзаро бир-бирларига қиёс қилинадилар.

Ғарбда эркак ва аёл келишиб, биргаликда тинч-тотув яшаш ўрнига ўзаро рақибга айланишган. Ваҳоланки, эркак ва аёл бир-бирлари билан рақобат қилиш учун яралмаганлар.

Самовий динимиз исломнинг муҳтарама аёлларга бўлган қарашлари Ғарб нуқтаи назаридан батамом фарқ қилади. Исломий инқилобнинг муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бу ҳақда айтадилар:

«Исломда аёлнинг аёллик хусусияти ҳимояланган. Ҳеч қачон ундан эркакка ўхшаб фикрлаш ва эркак каби амал қилиш талаб қилинмайди. Яъни аёллик ҳис-туйғулари, меҳрибонликка йўғирилган ҳулқ-одоб ва юриш-туриш, бир сўз билан айтганда, табиий аёллик хислати ислом динида ҳимоялангандир».

Ислом таълимотида эркак ва аёл ўртасидаги жинсий адолатга риоя этилган. Шу сабабли, эркак ва аёл ўртасида адолатни жорий этиш уларнинг Аллоҳ томонидан берилган имконият, табиий хусусият, иқтидор, малака ва маҳоратларига қараб, вазифа ва масъулият юклашни талаб қилади.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Ҳижоб тажовузга қарши!

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи ила Бугунги дунё янгидан-янги ташвишлар ва муаммоларни келтириб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.