Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Ислом ва гуманистик тафаккур нуқтаи назаридан инсоннинг ўрни

Ислом ва гуманистик тафаккур нуқтаи назаридан инсоннинг ўрни

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

Инсон мураккаб мавжудотлар сирасига киради. Уни ўрганиш ва унинг борлигининг сир-асрори ҳақида турли илоҳий ва инсоний ғоялар ўз нуқтаи назарларини баён этишган. Бу ҳақда сўз юритиш учун инсоннинг мавқеи ва моҳиятига эътибор қаратишимиз лозим бўлади.

Ушбу мақолада инсоннинг ўрни борасида гуманистик тафаккур ва ислом дини нуқтаи назаридан баён этилган муҳим маълумотларни ўрганиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Жаҳон тарихига бир назар ташлаш билан ушбу ҳақиқатни тушуниб етамизки, инсоният нажот топиш, тинчлик ва яхши оқибатга эришиш учун кўп сайъ-ҳаракатлар қилган ва бу мақсадларга етиш учун турли фалсафа ва ғояларни вужудга келтирган.

Дунёда шундай донишманд ва муттафакирлар яшаб ўтганларки, улар ўзларининг бутун умр лаҳзаларини инсониятнинг саодатини қўлга киритиш учун энг яхши ва унумли услублардан фойдаланишган. Қатъийлик билан шуни таъкидлаш жоизки, илоҳий анбиёлардан бўлак бу муттафакирларнинг барчалари саодатнинг олий йўл-йўриқларини топишга муяссар бўла олмаганлар.

Гуманизм тафаккури инсонни нажот берувчи ғоялар жумласидан эканини иддао қилади. Гуманизм тафаккурига кўра, инсон борлиқнинг меҳвари (барча нарсалар унинг атрофида ҳаракатланувчи бир ўқ) саналади ва ҳаддан ошиқ шаклда илоҳий ваҳий ва самовий динлар каби турли ғайритабиий қарашларни инкор этади. Инсонийлик ва парҳизкорликка эътиқод қилиш фақат инсоний қарашлардан келиб чиқади. Ҳолбуки, инсон тафаккури ҳамиша йўлдан адашиш ва турли хатоларга юзма-юз келади.

Маърифатпарварлик асрида яшаган икки нафар машҳур файласуфлар Иммануиль Кант ва Огюст Конт гуманизм тафаккурига улкан таъсир кўрсатишган. Бу икки муттафаккирнинг фикрий ва маданий тизимида ихтилофлар борлигига қарамасдан инсон маърифатини илмий маърифат ҳудудига тушуришни қабул қилишган эди. Ушбу тафаккурда Худони ўрганиш, худопарастлик ва ғайритабиий нарсаларга эътиқод қилиш тажрибага эга бўлмаслик сабаби билан, ҳақиқатдан йироқ ва илмга хилоф қараш деб баҳоланади. Натижада ақлий худошунослик ва Худо ҳақидаги қарашлар буткул инкор этилади.

Гуманизм тафаккурини хулоса қилиб бир неча асосий нуқталарга ишора этиш мумкин. Жумладан, дунё ўзи пайдо бўлган мавжудот бўлиб, инсон ҳам бу табиатнинг бир қисми бўлгани учун ўзгаришлар жараёнида вужудга келган. Шу боис, ушбу ғоя инсониятни динга қарши этиб талқин этади. Бу тафаккурда ақл ва ихтиёр инсон вужудининг фундаментал жиҳатлари деб тан олинади ҳамда фаолиятларнинг тўғри ёки нотўғри эканлик меъёр ва мезонлари ҳисобланади. Дунёни ғайритабиий воқеалар асосида деб билиб, бошқа дунёга эътибор қаратиш, инсон ақлини арзимайдиган бир нарсага айлантириш учун ҳаракат қилинади. Гуманистик тафаккурнинг хусусиятларидан яна бири инсон эркинлик ва мутлақ ихтиёрга эга бўлиб, барча нарсаларнинг эгасидир ва Парвардигор унинг тақдирига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Бошқача таъбир билан айтганда, инсоннинг асллиги, унинг ақл ва билимининг меҳвари тажриба асосидаги илмий йўналишлардан баҳраманд бўлиши гуманизм тафаккурининг марказини ташкил этади. Бу ғояда инсоннинг билими Парвардигорнинг ўрнини эгаллайди ва ўз нафсоний ҳою-ҳавасларини қониқтириш учун мумкин бўлган йўллардан фойдаланиб, инсоннинг мўътадил майли ва иродаси билан барча нарсалар амалга оширилади. Бугунги кунга келиб, бундай тафаккурнинг натижаси, инсоний истак-хоҳишлар ва майлларга қайд-шартсиз ва лоқайдлик билан баҳо бериш ва ёндашиш ҳамда ахлоқий қадриятларга эътибор қаратмаслик бўлди ва оқибат, жамиятда буюк маънавий инқироз ва тубанликлар вужудга келишининг сабабига айланди.

Ривожланган жамиятлар устидан ҳукм сураётган тангликлар шу даражада кенгайиб кетганки, ҳатто айрим вақтларда инсоннинг ҳаёт қобилиятига салбий таъсир етказиб уни руҳий, фикрий ва маънавий берк кўчаларга юзма-юз этган. Ахлоқий барча қадриятларга эътибор қаратмаслик ва бирданига ўзини илоҳий ва ахлоқий барча чекловлардан озод этиш билан ўзининг армонида бўлган саодатга етаман, деб ўйлаган инсон эндиликда ўз ҳаётининг энг асосий масалалари баробарида ожиз қолиб, гоҳида «бўлиш» ёки «бўлмаслик»дан иборат икки йўл қаршисида қайси йўлни танлашни ҳам билмайди.

Инсоний асл қадриятлардан юз ўгириш ҳамда Ғарб жамиятида ахлоқсизликнинг ҳоким бўлиши кундан кунга кўнгилларнинг хиралашишига, қалбларнинг осойишталиги ва юракларнинг ёруғлигига сабаб бўладиган маънавий нур ўртадан кўтарилишига ва инсоннинг соғлом ҳаётида керак бўладиган мувозанат ва усуллар эътибордан четда қолишига олиб келган.

Сўзимиз пировардида хулоса қилиб, шуни таъкидлаш жоизки, инсоний ва ахлоқий асл қадриятларга эътиборсизлик, оила пойдеворининг заифланиши, тўғри таълим-тарбиянинг йўқлиги ва ижтимоий нотинчликларнинг кенгайиши Ғарбда ҳукм сурувчи инсонмеҳвар бўлган гуманистик тафаккурнинг натижалари саналади. Қудратли золим ва мустабид сиёсатчиларнинг мавжудлиги ва улар томонидан мустамлакачилик дастурларининг ижро этилиши эса ушбу тафаккурнинг бошқа оқибатларидан деб билиш мумкин.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.