Home / Аёллар саҳифаси / Оилада эр-хотин ўртасидаги вазифа ва масъулиятлар

Оилада эр-хотин ўртасидаги вазифа ва масъулиятлар

https://najotkemasi.net

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

Оилада эр-хотин ўртасидаги вазифа ва масъулиятлар тақсимоти ҳуқуқий ва қонуний ҳолат бўлишидан олдин бу нарса мусулмон оилаларда самимийлик ва ахлоқий меъёр ҳисобланади. Эркак ва аёл ўртасида биргаликда яшаш шартномаси тузилгач, бошқача қилиб айтганда, улар шаръан никоҳ қилингач, эр-хотиннинг ҳар бирига маълум бир вазифа ва масъулиятлар юкланади. Оилавий масъулиятни ҳис қиладиган эр-хотинлар ҳеч қачон ўз вазифаларига нисбатан бефарқ бўлмайдилар.

Улар оилавий ҳаёт кечириш дарахтини муҳаббат оби ҳаёти билан суғориб, парваришлайдилар.

Муқаддас никоҳ шартномасини мустаҳкамлаш ва унинг давомийлигини таъминлаш учун эр-хотин бир қанча йўл-йўриқларга риоя қилишлари керак. Ана шундагина оила бахтли, саодатли бўла олади.

Оилаларнинг гуллаб-яшнашига тўсқинлик қилиб, уларга таҳдид соладиган иллатлардан бири эр-хотинлар бир-бирларидан қурби етмаган ва истеъдодидан ташқарида бўлган нарсани талаб қилишларидир. Баъзан ана шундай ножўя талаблар жуфтларнинг тинч-тотув ҳаётини уруш-жанжалга айлантиради. Ёш жуфтлар бундай талабларнинг мантиқий ёки мантиқсиз эканлигини ўйлаб ҳам кўришмайди. Ана шу мантиқсиз талаблар бажарилмай, уларнинг сони кўпайиб борган сайин, оиладаги осойишталик ҳам барҳам топа боради.

Мўътадил оилаларда эса эр-хотин бундай талабларни биргаликда муҳокама қилиб, муштарак хулоса чиқаришади.

Ана шу бир-бирини тушуниш ҳисси мўътадил оилаларни бахт-саодат масканига айлантиради.

Эр-хотин ўртасида ўзаро бир-бирини тушуниш ва кенгашиш ҳисси мавжуд бўлса, улар бир-бирларига беъмани ва мантиқсиз талаблар қўйишмайди.

Инсон зоти табиатан шахсий манфаатни кўзлашга мойил бўлади. Бу нарса эҳтимол ҳали ўйланмаган йигит-қизларда унчалик кўзга ташланмас, аммо муштарак турмуш тарзида янги муносабатлар вужудга келгани сабабли, эр-хотиннинг шахсий манфаат ва қарашлари бир-бирларига қарама-қарши келади. Натижада шахсий манфаатларда ихтилофлар юз кўрсата бошлайди. Ана шундай бир вазиятда яхши тарбия кўрган эр-хотинларнинг ҳар бири мантиқий йўл тутиб, ўз гапини ўтказиш, зўравонлик қилиш ва ўзининг «мен»ини кўрсатиш ўрнига ихтилофларни бартараф этиш заминларини вужудга келтиришга ҳаракат қилишади.

Акс ҳолда шахсий манфаатларини афзал ва устун кўрган жуфтлар мантиқий йўлдан ортга чекиниши натижасида бундай хонадонларда ўзаро бадбинлик ҳисси ҳукмрон бўлади.

Қуръони Карим ва ислом шариати таълимоти оилавий ҳаётда ҳақиқат ва мантиққа амал қилишни талаб этади.

Ислом дини ҳақиқатни яхши кўришни иймон шартларидан бири деб билади. Дин пешволарининг ўгитларида айтилишича, мусулмон киши ҳақиқатни айтиши ва қабул қила олиши лозим. Ҳатто агар бу ҳақиқат унинг зиёнига бўлса ҳам.

Эр-хотин баъзида ихтилоф ва жанжаллар чоғи қарши томон ҳақ бўлиши ҳам мумкинлигини эсдан чиқармасликлари лозим. Бундай ҳолатда ҳақиқатни эътироф этиш ва уни қабул қилиш ҳар бир кишининг ахлоқий ва диний вазифаси ҳисобланади. Бу эътироф эса иймон мустаҳкамлигининг нишонаси бўлиб, у инсоннинг ботиний осойишталигини таъминлайди. Шу билан бирга, бу эзгу ахлоқий хислат муқобил томоннинг қаҳру-ғазабини ҳам сўндиради. Мантиқ ва ҳақиқатни четлаб ўтиш эса, қалбларга гина-кудуррат уруғини сочади ҳамда муқобил тарафнинг кўнглида ўзига нисбатан ишонч ҳиссини барбод айлайди.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

Ҳижоб тажовузга қарши!

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи ила Бугунги дунё янгидан-янги ташвишлар ва муаммоларни келтириб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.