Home / Аёллар саҳифаси / Ғарбда оила муаммолари

Ғарбда оила муаммолари

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

Дунё бўйича оилавий ажралишларнинг энг кўп кўрсаткичи Америка Қўшма Штатларидадир. Бу мамлакатда нашр этиладиган «Нюсвик» ҳафтаномаси ёзади:

«Америкада талоқ олиш такси тўхтатишдан ҳам осон. Турмуш ўртоғидан ажралган америкалик аёл ўзини эркинлардан кўра эркинроқ ҳис этса-да, аммо ҳар тўрт нафар ажралган аёлнинг бир нафари майпараст бўлади. Ўз жонига қасд қилиш ҳам оилалик аёлларга нисбатан оиласидан ажралган аёллар орасида уч баробар кўпроқдир».

АҚШ давлати эр-хотинларнинг ажралиш ҳақидаги доимий талабларини эътиборга олиб; «Қийинчиликсиз ажрашиш» қонунини қабул қилди. Ушбу қонунга биноан, эр-хотиндан фақат биттаси ажралишни сўраб ариза берса, оилага барҳам берилади.

Америкалик ёзувчи Варнис ёзади:

«Бу қонун ажралишни истаган эр ёки хотинни тўлалигича қўллаб-қувватлайди, ҳатто у ноҳақ бўлса ҳам. «Қийинчиликсиз ажрашиш» қонуни Ғарбда оилаларнинг тарқаб кетишига хизмат қилаяпти».

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги маълумотлар кенгаши раисининг ўринбосари, иқтисод фанлари доктори Силвия Анн Ҳевлет бу ҳақда ёзади:

«Оилавий ажралиш тартиби кун сайин осонлашиб бораверса, эркаклар хотинларини қўйиб юбориб, ёшроқ ва тароватлироқ аёлга ўйланишаверади. Натижада ёлғиз оналардан иборат оилалар кўпайиб кетади».

Ғарбда оилавий ажрашишлар кўплиги сабабли, ёлғиз она ёки ёлғиз оталардан иборат оилаларнинг сони ошиб бораяпти. Ғарб ёзувчиси доктор Жеймс Си Добсон бундай оилаларнинг кўпайиши ҳақида ёзади:

«Ёлғиз она ёки ёлғиз ота томонидан бошқариладиган оилалар сони 65 фоизга ошган».

Ғарбда инсоний ахлоқ нормаларига риоя қилинмасликнинг кўринишларидан яна бири – бу ҳомила олдиришнинг қўллаб-қувватланишидир. Аёлнинг ўз баданига бўлган мулкчилик ҳуқуқи баҳонаси билан Ғарб жамиятида кенг ривожланган ҳомила олдириш масаласи қотилликнинг бир кўринишидир. Ҳомилани йўқ қилиш одамизод фитратига зид бўлган ғайриинсоний ҳодиса ҳисобланади. Инсониятнинг аҳлоқ-одоб нормаларига тўғри келмайдиган бу ёвуз қилмиш Америка, Англия, Канада мамлакатларида кун сайин ошиб бормоқда.

Канадалик ёзувчи Вилям Гарднер бу ҳақда ёзади:

«Ўлдирилган чақалоқнинг соғлом ва тароватли бўлган молекулаларидан медицинага оид тадқиқотларда фойдаланишади. Ҳомила сўнгги лаҳзаларгача тирик бўлса, унинг нафас олаётган чоғи молекулалари ва терисидан фойдаланиш жуда аҳамиятли ҳисобланади».

Ачинарлиси шундаки, айрим европалик шифокорлар тижорат мақсадида косметика товарлари ишлаб чиқаришда чақалоқнинг баданидаги ёғлардан фойдаланишади. Ҳомила олдириш ҳаракатининг тарафдорларидан бўлган профессор Карис Баглей тижорат мақсадидаги бу қотилликлар ҳақида пинагини ҳам бузмай шундай дейди:

«Чақалоқ баданининг ёғи косметика саноатининг қимматли хом ашёсидир».

Шифокор дейишга лойиқ бўлмаган бу қассоб шундай давом эттиради:

«Мен бўлиқ-бўлиқ ҳомилаларни тушираман. Зеро, уларнинг ёғидан фойдаланиш мароқли. Уларни ташлаб юбориш калтафаҳмлик бўлади».

Муқаддас ислом динининг инсонпарварлик таълимотида эса ҳомила олдириш жиноят ҳисобланади. Ва онанинг ҳаёти хавф остида эканлигини тасдиқловчи тиббий ҳужжатлар бўлган тақдирдагина бу ишга рухсат берилади.

Ислом дини нуқтаи назаридан ҳомила ҳам бошқа одамлар каби инсон ҳисобланиб, улар билан баробар ҳолда яшаш ҳуқуқига эга. Шу сабабли, ҳомилани олдирган дўхтирлар ва ҳомиланинг ота-онаси жинояткор ҳисобланишади. Ҳомила ҳам бошқалар каби ҳуқуқларга эга ва унинг энг муҳим ҳақларидан бири тирик ва соғлом дунёга келишидир. Ҳеч ким, ҳатто ота-она ҳам ўз боласига туғилганидан сўнг зиён ва шикаст етказишга ҳақли бўлмагани каби, улар бу гуноҳсиз болани туғилишидан олдин мавҳ этишга ҳам ҳақли эмаслар.

Яна бир таассуфли ҳолат, Ғарбдаги оилавий маданиятни Шарқ ва мусулмон ўлкаларига намуна қилиб кўрсатиш учун қилинаётган ҳаракатлардир. Эронлик профессор доктор Муҳаммад Содиқ Хумоюн ривожланаётган мамлакатлар учун белгиланган ва Ғарб мафкураси асосида ишлаб чиқарилиб, Ернинг сунъий йўлдоши орқали бутун дунёга тарқатилаётган фильмлар ҳақида ёзади:

«Бундай фильмлар Ғарбдаги оилавий муносабатларни бошқаларга намуна сифатида тавсия қилиш учун ишлаб чиқарилади. Улардан мақсад Ғарб маданиятини бошқаларнинг онгига сингдириш ҳамда оилавий муносабатларда аёллардаги шарм-ҳаё, иффат ва назокат, эркаклардаги орият ва шижоат каби аҳлоқий қадриятларни олиб қўйишдир».

Эронлик профессор Муҳаммад Содиқ Хумоюн шундай давом эттиради:

«Аҳлоқсизликни тарғиб қиладиган бундай фильмлар эркак ва аёлнинг бир-бирларига бўлган ўзаро истак ва майлларини сусайтириб, оиладаги ички муносабатлар билан оиладан ташқаридаги муносабатларни бир хил рангда кўрсатишга ҳаракат қилишади. Яъни эр-хотин бир-бирларига нисбатан қандай муносабатда бўлсалар, бегоналар билан ҳам худди шундай муносабатда бўлишлари мумкин. Бундай фильмлар эр-хотиннинг ўзаро ажралиши ва охир-оқибат, оилаларнинг барҳам топишига замин яратади».

Ислом таълимотида оилани мустаҳкамлаш масаласига жиддий эътибор қаратилган. Бу муқаддас таълимотда кўрсатилишича, эр-хотин оилада бир-бирларига нисбатан ўта самимий ва муҳаббатли муносабатда бўлишлари зарур. Бегоналар билан бундай муносабат қилиш эса ғайриахлоқий ва номашруъ ҳисобланади. Оила соғлом бўлса, жамият ҳам комиллик даражасидаги соғлом жамиятга айланади. Шу сабабли, шариати исломияда оила мустаҳкамлигига эътибор қаратиш, энг олий диний қадриятларга аҳамият бериш ва инсоний қадриятларни эъзозлаш билан тенгдир.

Бу комил шариатимизда оила аъзоларининг ҳар бири учун махсус вазифа ва масъулиятлар белгиланган. Оила аъзоларининг ҳар бири мана шу вазифа ва масъулиятларни ҳис қилиб уларни сидқидилдан бажарсалар, ана ўшанда оила муҳити соғлом муҳитга, унинг ўзи эса саодат қасрига айланади.

Диний масалалар бўйича малакали мутахассислар оммавий ахборот воситаларининг оила муҳитига етказадиган салбий таъсирини камайтиришнинг асосий йўли оила аъзолари ўртасидаги ўзаро тушиниш ва самимий муносабатларни мустаҳкамлашдир, дея таъкидлашади.

Уларнинг фикрича, оила мустаҳкамлигининг асосий омили бўлган оила аъзолари ўртасида самимий муносабатлар ва биргаликда иноқ яшаш фикр алмашувлари ўтказиш ҳамда самимий суҳбатлар қуриш жараёнида шаклланади. Бундан ташқари, ислом дини оилани турли хавф-хатарлардан асраб қолиш учун кишиларга инсоний ва маданий қадриятларни турли воситалар билан асраб-авайлаб, кўз қорачиғидек сақлашни тавсия этади.

Аллоҳ таоло «Нур» сурасининг 19-ояти каримасида жамиятда турли хил хавф-хатарларнинг вужудга келиши ҳақида огоҳлантириб, шундай марҳамат қилади:

إِنَّ الَّذِينَ يُحِبُّونَ أَن تَشِيعَ الْفَاحِشَةُ فِي الَّذِينَ آمَنُوا لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ ۚ وَاللَّـهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ ﴿١٩﴾

«Шубҳасиз, иймон келтирган кишилар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз».

Сўзимиз ниҳоясида ошкора таъкидлаб айтишимиз керакки, оилавий қадриятларни асраб-авайлаш ҳақидаги ислом дини кўрсатмалари жамиятнинг асосини ташкил этувчи оилани турли хавф-хатарлардан ҳимоялаш учун асосий омили бўлиб хизмат қилади. Зероки, ушбу кўрсатмаларга амал қилиш оилаларнинг энг кўнгилли, ором-осойишта ва роҳат-фароғатли ҳаёт кечиришларини таъминлайди.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Ҳижоб тажовузга қарши!

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи ила Бугунги дунё янгидан-янги ташвишлар ва муаммоларни келтириб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.