Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Силаи Раҳим ёки қариндошчилик алоқасини сақлаш ҳақида

Силаи Раҳим ёки қариндошчилик алоқасини сақлаш ҳақида

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

(الَّذِينَ يَنْقُضُونَ عَهْدَ اللَّهِ مِنْ بَعْدِ مِيثَاقِهِ وَيَقْطَعُونَ مَا أَمَرَ اللَّهُ بِهِ أَنْ يُوصَلَ وَيُفْسِدُونَ فِي الْأَرْضِ ۚ أُولَٰئِكَ هُمُ الْخَاسِرُونَ)

«[Итоатсиз фосиқлар] шундай шахсларки, Аллоҳнинг аҳд-паймонини мустаҳкам қилганидан кейин бузадилар, Аллоҳ уланишига буюрган нарсалар [қариндошлик алоқаларини] узадилар ва ер юзида фасод-бузғунчилик қиладилар. Ана ўшалар зиёнкорлардир» (Бақара сураси, 27-оят).

Буюк олимлардан бўлмиш Аллома Мажлисий юқоридаги ояти кариманинг тафсирида силаи раҳим амалининг аҳамияти тўғрисида бир юз ўнта хадис келтириб улар устида муфассал баҳс юритган. Биз бу ерда бир юз ўнта хадисдан хулоса чиқариб, бу мавзуга доир айрим ўта муҳим ва ингичка масалаларни зикр этамиз:

1) Ўз яқинларингиз билан учрашиб алоқа сақланг, агарчи сув ичириш миқдорида бўлса-да.

2) Силаи раҳим умрни зиёда қилиб йўқсизликни кетказади.

3) Силаи раҳим қилиш билан ризқ фаровонлашади.

4) Қадамларнинг энг яхшиси, силаи раҳим қилиш ва қариндош-уруғлар билан дийдорлаш учун ташланган қадамдир.

5) Силаи раҳим қилиш оқибатида инсон беҳиштдаги махсус мақомга эришади.

6) Яқинларингизнинг ҳолидан хабар олинг, гарчи улар бунга эътиборсиз бўлсалар ҳам.

7) Силаи раҳим қилинг, гарчанд улар яхшилик қилувчи бўлмасалар-да.

8) Силаи раҳим қилинг, агарчи «САЛОМ БЕРИШ» билан бўлса-да.

9) Силаи раҳим, ўлим ва Қиёмат кунидаги ҳисоб-китобни осон қилади.

10) Силаи раҳим амалнинг покланишига ва мол-мулкнинг кўпайишига сабаб бўлади.

11) Яқин уруғларга молиявий кўмаклашиш, бошқаларга ёрдам беришга қараганда йигирма тўрт баробар ажр-мукофотга эга.

12) Силаи раҳим қилинг, гарчи бир йиллик йўл юришингизга тўғри келса-да.

13) Кимки силаи раҳимни тарк қилса, жаннат ҳиди унга насиб этмагай.

Расулуллоҳнинг Аҳли-Байтларидан бўлган олтинчи пешвоимиз имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом) айтадилар:

«Отам (Имом Боқир (а.с)) ўз яқинлари билан алоқа қилмайдиган кишилар билан дўстлашма, деб буюрдилар».

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.