Home / Савол-жавоблар / Тарбиявий-ахлоқий / Диний маълумотимизни ошириш учун қисқача савол-жавоблар

Диний маълумотимизни ошириш учун қисқача савол-жавоблар

БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИМ 

  1. Савол: Фиръаун, Намруд ва шу каби золимларнинг ёки шайтоннинг номи Қуръонда келган бўлса, унга таҳоратсиз тегса бўладими?

Жавоб: Қуръон ёзувларига таҳоратсиз тегиш жойиз эмас, агарчи Фиръаун, Намруд ва Шайтон сўзлари бўлса-да.

  1. Савол: Аёллар эркакларнинг олдида овозлари билан қироат қилишлари қандай ҳукмга эга?

Жавоб: Агарда аёлларнинг овозлари эркакларга бошқа бир ҳолат берадиган бўлса, яъни уларда аёлларга мойиллик туғдирадиган бўлса, у ҳолда жойиз эмас.

  1. Савол: Агар тажвидда ихфо қилинишнинг ҳукми қандай?

Жавоб: Агарда калиманинг ўзгаршига сабаб бўлмаса, жойиздир.

  1. Савол: Қуръондаги қайси суранинг сўзлари сони Қуръон сураларининг сонига тенг?

Жавоб: Таквир сураси.

  1. Савол: Қуръондаги қайси сура «Қуръоннинг юраги»га машҳур?

Жавоб: Ёсин сураси.

  1. Савол: Қуръондаги қайси сура Аллоҳнинг насабига машҳур?

Жавоб: Ихлос сураси.

  1. Савол: Қайси сураларда сажда оятини ўқиганда сажда қилиш вожиб бўлади?

Жавоб: Тўртта сурада сажда оятини ўқиганда сажда қилиш вожиб бўлади. Улар Сажда, Фуссилат, Нажм, Аълақ сураларидир.

  1. Савол: Қуръондаги қайси сура Имом Ҳусайн (алайҳис салом) номига машҳур?

Жавоб: Фажр сураси.

  1. Савол: Қайси сура«Алҳамдулиллааҳ» билан бошланган?

Жавоб: Бешта сура, улар ҲамдАнъомКаҳфСабаъ ва Фотир сураларидан иборат.

  1. Савол: Қайси суранинг 10 та номи бор?

Жавоб: Ҳамд сураси.

  1. Савол: Қайси инсон биринчи бўлиб тажвидни таҳрир қилган?

Жавоб: Абу Убайд Қосим ибн Салом.

  1. Савол: Қайси инсон биринчи бўлиб Қуръони Каримни хорижий тилга таржима қилган?

Жавоб: Салмон Форсий.

  1. Савол: Қайси инсон биринчи бўлиб Қуръонга нуқта ва эъроб белгиларини қўйган?

Жавоб: Абул Асвад Дувалий.

  1. Савол: Қуръоннинг қайси сураси ва оятида 6 маротаба «Аллоҳ» калимаси такрорланган?

Жавоб: Бақара сурасининг 283-оятида.

  1. Савол: Қуръоннинг қайси оятида таҳорат олиш тартиби айнан баён қилинган?

Жавоб: Моида сурасининг 6-оятида.

  1. Савол: Қуръоннинг қайси оятида 5 вақт намоз ўқишга ишора қилинган?

Жавоб: Исро сурасининг 78-оятида.

  1. Савол: Қайси сурада وَرَتِّلِ الْقُرْآنَ تَرْتِيلًا ибораси айнан келган?

Жавоб: Муззаммил сурасининг 3-оятида.

  1. Савол: Қайси сурада Вилоят мавзусига ишора қилинган?

Жавоб: Нисо сураси

  1. Савол: Қайси суранинг оятлари араб алифбосининг «Ро» ҳарфи билан якун топган?

Жавоб: Кавсар сураси.

  1. Савол: Қуръоннинг қайси сураси Имом Али (алайҳис салом)нинг номларига мансубдир?

Жавоб: Одиёт сураси.

  1. Савол: Маданий суралар қанча муддатда нозил бўлган? (Мадина шаҳрида нозил бўлган сураларга Маданий суралар дейилади.)

Жавоб: 10 йил давомида.

  1. Савол: Қуръонда қайси аёллар мақталган?

Жавоб: Ҳазрат Марям ва Фиръавннинг аёли ҳазрат Осия.

  1. Савол: Қайси суранинг номи аёлларнинг номига қўйилган?

Жавоб: Нисо сураси. Чунки, араб тилида «Нисо» сўзининг маъноси «Аёллар» дегани.

  1. Савол: Қуръони Каримда қайси аёллар ёмон ва носолиҳ деб тилга олинган?

Жавоб: Ҳазрат Нуҳ пайғамбар ва ҳазрат Лут пайғамбарнинг аёллари.

  1. Савол: Қайси аёлга Қуръонда «Таййиба», яъни покиза деб ном бериланган?

Жавоб: Ҳазрат Марямга.

  1. Савол: Биринчи бўлиб қайси оят пайғамбаримизга нозил бўлган?

Жавоб: Алақ сурасининг 1, 2 ва 3-оятлари.

  1. Савол: Пайғамбаримизга охирги нозил бўлга оят қайсидир?

Жавоб: Моида сурасининг 3-ояти; Ғадийр Хум воқеасидан сўнг Ислом динининг комил бўлганлиги ҳақидаги оят.

  1. Савол: Қуръони Каримнинг охирги сурасининг қанча ояти ва қанча ҳарфи ва қанча калимаси бор?

Жавоб: 79-ҳарф, 20-калимаси, 6-ояти бор.

  1. Савол: Мадина шаҳридаги нозил бўлган охирги суранинг номи нима?

Жавоб: Моида сураси.

  1. Савол: Қайси сура бир пайтда ва бир маконда нозил бўлган?

Жавоб: Ихлос сураси.

  1. Савол: Макка шаҳрида нозил бўлган охирги суранинг номи нима?

Жавоб: Рум сураси.

  1. Савол: Ҳижоб ояти қайси сурада келтирилган?

Жавоб: Нур сурасининг 31-оятида.

  1. Савол: «Алҳамдулиллааҳир Роббил ааламийн» ояти қайси ва нечта сурада келган?

Жавоб: Олтита сурада келган. Улар Ҳамд, Соффот, Мўъминун, Зумар, Юнус, Анъом сураларидир.

  1. Савол: Қуръони Каримнинг қайси сурасида бешта егуликнинг номи зикр қилинган?

Жавоб: Бақара сурасининг 61 оятида бешта егуликнинг номи зикр этилган. Улар «сабзавот, бодринг, саримсоқ, мош, пиёз»дир.

  1. Савол: «Нурун Алаа Нур» қайси сура ва қайси оятда баён қилинган?

Жавоб: Нур сурасининг 35-оятида.

  1. Савол: Қайси оятда Аллоҳ таоло 8 маротаба Ўзи ҳақида айтган?

Жавоб: Бақара сурасининг 186-оятида.

  1. Савол: Қуръони Каримда нечта сажда қилиш вожиб бўлган суралар бор?

Жавоб: Қуръони Каримда сажда қилиш вожиб бўлган 4 сура бор. Улар Сажда, Фуссилат, Нажм, Аълақ сураларидир.

  1. Савол: Кўзни қайтарадиган﴾ وَإِن يَكَادُ الَّذِينَ كَفَرُوا… ﴿ ояти қайси сурада келган?

Жавоб: Қалам сурасининг охирги оятлари.

  1. Савол: Пайғамбаримизнинг муборак номлари неча маротаба Қуръони Каримда келган?

Жавоб: Ул ҳазратнинг муборак номлари беш маротаба Қуръонда келган. Бир маротаба «Аҳмад» номи ва тўрт маротаба «Муҳаммад» номи зикр этилган.

  1. Савол: Қайси пайғамбарнинг номи Қуръони Каримда жуда кўп зикр этилган?

Жавоб: Ҳазрат Мусо (алайҳис салом)

  1. Савол: Қайси сура «Аҳсанул Қасас», яъни қиссаларнинг энг яхшиси номи билан машҳур бўлган?

Жавоб: Ҳазрат Юсуф (алайҳис салом) сураси.

42 Савол: Пайғамбаримизнинг Меърожга чиққанлари қайси сурада айтилган?

Жавоб: Исро сурасида.

  1. Савол: Қайси аёлнинг номи Қуръонда келган?

Жавоб: Қуръони Каримда фақат бир аёлнинг номи зикр қилинган бўлиб, у ҳам эса ҳазрат Марямдир.

  1. Савол: Қайси сурани аёллар кўпроқ ўқишлари ривоят қилинган?

Жавоб: Нур сураси.

  1. Савол: Қайси сура Пайғамбаримиз қизлари ҳазрат Фотимаи Заҳро (с.а)нинг шаънларига нозил бўлган?

Жавоб: Кавсар сураси.

  1. Савол: Қуръони Каримда қайси суранинг номи [аёллар] номидадир?

Жавоб: Нисо номли сура. Зеро, Нисонинг маъноси аёллар дегани.

  1. Савол:Қуръоннинг нечта сураси ҳайвонлар номига қўйилган?

Жавоб: Бешта сура: Бақара [сигир], Наҳл [Асалари], Анкабут [ўргимчак], Намл [чумоли] ва Фил сураларидир.

  1. Савол: Макка шаҳрига филлар билан бостириб келган Абраҳанинг лашкарларига ҳужум қилган қушларнинг номи нима?

Жавоб: «Абобийл». Ўзбек тилида «Қалдирғоч» қушга тўғри келади.

  1. Савол: Қайси жонзот Намрудни ҳалокат этди?

Жавоб: Чивин.

  1. Савол: Қайси ҳайвонга [жонзотга] ваҳий нозил бўлган?

Жавоб: Асаларига. Наҳл сурасининг 68 оятида бу борада айтилган.

  1. Савол: Ким Пайғамбаримизнинг даврларида Қуръони Каримни жамлаган?

Жавоб: Амирал мўъминин Али (алайҳис салом), Маоз ибн Жабал, Зайд ибн Собит, Убай ибн Каъб ва Абу Зайд ибн Наъаамаҳ.

  1. Савол: Биринчи тафсир китобини ким таълиф этган?

Жавоб: Саид ибн Жубайр.

53. Савол: Биринчи бўлиб Қуръони Каримни ким тўплаган?

Жавоб: Мўминлар амири ҳазрат Али (алайҳис салом).

  1. Савол: Қуръони Каримда қайси яхна ичимлик мақталган?

Жавоб: Сут

  1. Савол: Қуръони Каримда энг кичкина ҳайвоннинг номи нима?

Жавоб: Чивин.

  1. Савол: Энг яхши ва бебаҳо кеча қайси ва унинг номи нима?

Жавоб: Қадр кечаси.

  1. Савол: Қироатнинг энг яхши усули нима?

Жавоб: Тартил ҳолда ўқиш.

  1. Савол: Рамазон ойида нозил бўлган Самовий Китобларнинг номи нима?

Жавоб: Қуръони Карим, Инжил, Таврот, Забур, Суҳуфи Иброҳим (алайҳис салом)

  1. Савол: Қайси китоб«Қуръоннинг синглиси» [أخت القرآن] номи билан машҳур бўлган?

Жавоб: Тўртинчи пешвоимиз Имом Зайнулобидин (алайҳис салом)дан содир бўлган дуолар тўплами бўлмиш «Саҳифатус Сажжодия» китоби [أخت القرآن] номи билан танилган.

  1. Савол: Бизнинг қайси маъсум имомимиз Қуръони Карим тиловатига хуш овоз бўлганлар?

Жавоб: Тўртинчи пешвоимиз Имом Зайнулобидин (алайҳис салом)

  1. Савол: Қайси сура Қуръоннинг қалби дейилган?

Жавоб: Ёсин сураси.

  1. Савол: Қайси суранинг ояти энг қисқа оятдир?

Жавоб: Ар-Роҳман сурасининг مُدْهَامَّتَانِ  64-ояти.

  1. Савол: Қуръони Карим нигоҳидан энг яхши ой қайси ой?

Жавоб: Рамазон ойи.

  1. Савол: Қуръони Каримдаги энг узун оят қайси сурада келган?

Жавоб: Бақара сурасининг 282-ояти.

  1. Савол: Қуръони Каримда келган энг катта сон қайсидир?

Жавоб: Юз минг сони, Соффот сурасининг 147-оятида келган.

  1. Савол: Қуръони Карим неча йил мобайнида Пайғамбаримизга нозил бўлган.

Жавоб: Йигирма уч йил давомида.

  1. Савол: Қайси китоб «Қуръоннинг биродари» деб танилган?

Жавоб: Мўъминлар амири ҳазрат Али (алайҳис салом)нинг хутбалари, мактублари ва ҳикматларини ўз ичига олган «Наҳжул Балоға» китобидир.

  1. Савол: Қуръони Каримда нечта китобнинг номи зикр қилинган?

Жавоб: Қуръони Каримда олтита китобнинг номи зикр этилган: ҚУРЪОН, ИНЖИЛ, ТАВРОТ, ЗАБУР, СУҲУФИ ИБРОҲИМ ва СУҲУФИ-МУСО.

  1. Савол: Қайси ҳарф Қуръони Каримда кўпроқ такрорланган?

Жавоб: АЛИФ {الف}

  1. Савол: Қайси ҳарф Қуръонда камроқ такрорланган?

Жавоб: ЗО {ظ} ҳарфи.

  1. Савол: Қайси сўз Қуръонда зикр қилинган энг катта сўздир ва қайси сурада келган?

Жавоб: Ҳижр сурасининг 22-оятида келган فَأَسْقَيْنَاكُمُوهُ [у ила сизларни сероб қилдик] сўзидир.

  1. Савол: Қуръони Каримнинг энг катта ва узун сураси нечта сўзга эга?

Жавоб: Бақара сураси 25,500 сўзга эга!

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

Қабр сиқиши ҳақида нималарни биласиз?

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Кўпчилигимиз жонсиз жасад қабрга қўйилганда, қабрнинг сиқувга олиши ҳақ эканлиги ҳақида эшитганмиз. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.