Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / ОТАСИНИ ҚАБР АЗОБИДАН ҚУТҚАРГАН БОЛА

ОТАСИНИ ҚАБР АЗОБИДАН ҚУТҚАРГАН БОЛА

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

 Сарвари олам Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) айтадилар:

Ҳазрати Исо (алайҳис салом) бир қабр ёнидан ўтаётиб, қабрдаги киши азобланаётганини кўрдилар. Сўнгра келгуси йил яна ўша қабр ёнидан ўтдилар, бироқ қабрдаги киши азобланмаётганини кўрдилар.

Шунда ҳазрати Исо (алайҳис салом) дедилар:

«Эй Раббим, мен ўтган йили бу ердан ўтаётганимда қабрдаги киши азоблаётганини кўргандимлекин энди ундан азоб олиб ташланганини кўрдим. Бунинг сабаби нима?»

Аллоҳ таоло бу саволга жавобан шундай марҳамат қилди:

«Эй Руҳаллоҳ, бу қабрдаги кишининг бир фарзанди балоғат ёшига етиб, у солиҳ ва яхшилик қилувчи инсон бўлди. У одамларга йўл очиб берди ва бир етимга уй-бошпана берди. Шунинг учун Мен ўғлининг яхши ва солиҳ амали эвазига унинг гуноҳидан кечдим, уни авф этдим ва оқибат, азоб ундан кўтарилди».

 Манба: Шайх Садуқ, «Амолий», 77-мажлис, 306-бет.

Шунингдек, ривоят қилинишича, ҳазрати Исо (алайҳис салом) бир қабрнинг ёнидан ўтаётиб, азоб фаришталари ўша қабрдаги кишини азоблаётганини кўрдилар. Ул ҳазрат ўз ишларини бажариб, қайтаётганларида яна ўша қабрга дуч келдилар.

Шунда ул ҳазрат раҳмат фаришталарини нурли товоқлар билан унинг қабри ёнида турган ҳолда кўрдилар.

Бу ҳолатни кўрган ҳазрати Исо (алайҳис салом) ҳайратланиб дедилар: Аллоҳим, аввал уни азоблаётган эдилар ва энди эса нурли товоқлар билан унинг ёнида турибдилар. Бунинг сабаби нима?

Аллоҳ таолога ул ҳазратга ваҳий йўллаб деди: Эй Исо, бу қабрдаги киши гуноҳкорлардан бири эди. У вафот этган чоғи унинг хотини ҳомиладор бўлиб, бола дунёга келтирди. Сўнг онаси уни яхши тарбиялаб катта қилди ва болага Аллоҳ таолони танитиш учун муаллимнинг ёнига элтиб қўйди.

Муаллим болага «Бисмиллоҳ»ни ўргатганида, Мен қабрдаги кишини азоблашдан уялдим, ваҳоланки ер юзада унинг фарзанди Менинг исмимни тилга оларди.

Манба: Неъматуллоҳ Солиҳий Ҳожий Ободий, «Инсон ўлимдан Барзахгача» китобидан олинди.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.