Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Аҳли-Байт (алайҳимус салом)га бўлган муҳаббатнинг таъсири ҳақида

Аҳли-Байт (алайҳимус салом)га бўлган муҳаббатнинг таъсири ҳақида

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Инсонни «қабр»даги ўта оғир азоб-уқубатлардан қутқарадиган ва барча амаллардан кўра самаралироқ бўлган нарсалардан бири – бу сарвари коинот Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг Аҳл-Байтларини яхши кўриш ва у буюк зотларга муҳаббатли бўлиш бўлиб, ушбу ҳолатни у буюк зотларнинг зиёратига бориш ҳамда уларнинг кўрсатган йўлидан юриш билан изҳор этмоқликдир. Бу борада саккизинчи пешвоимиз Имом Али ибн Мусо ар-Ризо (алайҳис салом) айтадилар:

«Менинг зиёратимга келган кишини кўришга келадиган ўринлардан бири унинг қабрининг биринчи кечасидир».

Демак, кимки ҳаёти давомида Имом Али ибн Мусо ар-Ризо (алайҳис салом)ни Машҳади Муқаддас шаҳрига бориб зиёрат қилса, ул зот ўша кишининг энг оғир пайтида, яъни қабрининг биринчи кечасида уни кўришга келадилар ва уни Барзах оламининг қўрқуви ва азоб-уқубатларидан қутқарадилар.

Қолган маъсум имомларимизни зиёрат қилганда ҳам худди шундай ҳолат юз беради.

Марҳум ҳадисчи олим Муҳаддис Қумий ўзининг «Мафотиҳул-Жинон» номли китобида қуйидаги воқеани келтирган:

«Бир золим киши ўлимидан кейин олимлардан бирининг тушига кирди. Олим киши ундан сўради: Сен қандайига тинч ва осуда ҳолда ҳаёт кечирмоқдасан, ҳолбуки, сен азоб ва қийноқларга тутилишинг керак эди? Золим киши унга жавобан деди: Кеча оқшомгача азобда ёнардим ва қабрим оловга тўлган эди, лекин кечадан буён азоб вақтинча қабристондан кўтарилдиЗероки, саййидушшуҳадо ҳазрати Имом Ҳусайн (алайҳис салом) кеча оқшом бир ҳурматли аёлни кўришга уч марта келдилар

Олим киши уйқудан уйғонгач, ушбу аёлнинг яқин қариндошларини қидириб топишга уринди ва натижада унинг эрини топиб, ундан сўради:

«Сизнинг рафиқангиз тириклик чоғида қандай яхши амалларни бажарардики, вафотидан сўнг Имом Ҳусайн (алайҳис салом) уни кўришга келдилар?!»

Эркак ўз аёлининг баъзи солиҳ амалларини санаб ўтаркан, улардан бири Зиёрати Ошурони доимий равишда ўқиганини айтиб, умр йўлдошим бутун ҳаёти давомида Зиёрати Ошурони ўқирди, деди у. Эркакнинг бу сўзидан нима учун Имом Ҳусайн (а.с) қабрнинг биринчи кечасида у аёлни кўришга келганларини тушуниб етди.

 Манба: Ҳусейн Мазоҳирий, «Қуръонда Маод», 140-бет.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.