Home / Долзарб мавзулар / Исломда илм-маърифат / Буҳлулнинг Абу Ҳанифа билан қилган баҳси

Буҳлулнинг Абу Ҳанифа билан қилган баҳси

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Буҳлул ибн Амр ал-Куфий олтинчи ва еттинчи имомларнинг, Имом Жаъфар Содиқ (алайҳис салом) ва Имом Мусо Козим (алайҳис салом)нинг даврларида яшаган ва у буюк зотларнинг шогирди бўлган ўта зийрак, ақл-заковатли ва ўткир донишмандлардан эди. Буҳлул ўз замонасининг халифаси Ҳорун ар-Рашид қозилик лавозимини унга бермоқчи эканини пайқаб қолгач, Ҳорун ар-Рашид қозилик мансабини унга беришдан воз кечиб, уни ўз ҳолига қўйиши учун ўзини ақлдан озган мажнун киши қилиб кўрсатди. Шундан сўнг, Ҳорун ар-Рашид унга қозилик лавозимини бермади. Буҳлул ақида соҳасида баҳс юритувчи ўта маҳоратли киши бўлиб, жуда ингичка ва зариф далил-исботлар билан мухолифларнинг ақидаси асоссиз ва нотўғри эканлигини ошкор этарди.

Буҳлул ибн Амр ал-Куфийнинг қизиқарли баҳсларидан бири, у билан Абу Ҳанифа ўртасида бўлиб ўтган баҳслашув эди. Буҳлулнинг Абу Ҳанифа билан қилган баҳси, Аллоҳ таолонинг жамолини кўз билан кўриш, Шайтоннинг охиратда олов билан азобланиши ва инсоннинг ўз ишидаги ихтиёри ҳақида бўлиб, ушбу баҳслашувда Абу Ҳанифанинг эътиқоди асоссиз ва нотўғри экани ошкора маълум бўлган.

Бир куни Буҳлул ҳанафий мазҳабининг раҳнамоси Абу Ҳанифа шогирларига дарс бераётиб ўз эътиқодини шундай деб айтаётганини эшитди:

Жаъфар ибн Муҳаммад [Имом Содиқ] уч нарсани айтган, лекин мен уларнинг ҳеч бирини қабул қилмайман ва маъқул кўрмайман ҳам. Ва ўша уч нарса:

  1. «Шайтон охиратда олов билан азобланади». Бу тўғри ақида эмас, чунки Шайтон оловдан яратилган ва олов жинсидан бўлган нарса эса олов билан азобланмайди.
  2. «Аллоҳ таолонинг жамолини бу дунё ҳам охиратда ҳам кўз билан кўриб бўлмайди». Қандайига бир нарса мавжуд бўларкан-у, аммо кўзга кўринмас экан?!
  3. «Аллоҳнинг бандалари қиладиган ишларини ўз ихтиёрлари билан бажарадилар ва уларнинг амаллари ўзларига нисбат берилади». Ҳолбуки, Қуръон оятлари ва ҳадислар бу қавлга [ақидага] зид бўлиб, уларда бандаларнинг ишлари Аллоҳга нисбат берилган. [Бу сўзнинг маъноси биздан содир бўладиган ишлар Аллоҳ таоло томонидан амалга ошади ва биз ўз ишларимизнинг бажарувчиси эмасмиз, балки ишларимизда мажбурмиз. Натижада ихтиёр ва танлов соҳиби эмасмиз.]

Абу Ҳанифанинг дарс мажлисида иштирок этиб, унинг ушбу сўзларини эшитиб турган Буҳлул ердан бир кесакни олиб, Абу Ҳанифанинг пешонаси томон отиб юборди. Шунда унинг боши ёрилиб қон оқди, Буҳлул эса у ердан қочиб кетди. Абу Ҳанифа ўша давр ҳукмдори бўлган Ҳорун ар-Рашидга Буҳлул устидан шикоят қилди. Ҳорун ар-Рашид ҳам Буҳлулни ўзининг ҳузурига олиб келишни буюриб, ундан бу ишни нима сабабдан қилганини сўради.

Буҳлул деди: Абу Ҳанифа Имом Жаъфар Содиқ (а.с)га уч масалада эътироз билдирди ва мен эса унинг бошига бир кесакни отишим билан учала эътирозига ҳам жавоб берган бўлдим. Унинг биринчи эътирозига кўра, кўзга кўринмаган нарса мавжуд бўла олмайди. Энди мен унинг бошига уриб оғритганимни айтаяптими? Хўш, менга бошидаги оғриқни кўрсатсин-чи! Бошидаги оғриқ кўзга кўринмагани учун оғриқ йўқлиги ва у ёлғон гапираётгани маълум бўлади.

Абу Ҳанифанинг иккинчи ақидасига кўра, Шайтон оловдан яралгани учун у оловда ёнмайди. Ушбу қарашга биноан, бу кесак тупроқ бўлиб, Абу Ҳанифа ҳам тупроқдан яралгандир. Шундай экан, кесак унга ҳеч қандай азият-озор етказмаслиги керак эди.

Унинг охирги айтган сўзига кўра, инсон қиладиган ишида ҳеч бир ихтиёрга эга бўлмай, у ўз ишида мажбурдир ва инсон ишларининг фоъили-бажарувчиси Аллоҳ таолодир, инсоннинг ўзи эмас. Демак, Абу Ҳанифанинг боши ёрилиши ҳам менинг эмас, Аллоҳнинг ишидир ва мен гуноҳ иш қилмаганман! Шундай экан, нега у мендан шикоят қилаяпти?!

Буҳлулнинг далил-исботларини эшитган Абу Ҳанифа жавоб бера олмай, жим бўлиб қолди ва Буҳлулнинг зарбаси унинг асоссиз эътиқодига жавоб эканлигини тушуниб етди. Кейин уялиб, муҳокама мажлисидан турди. Ҳорун ар-Рашид эса Буҳлулнинг сўзларини эшитиб, уни озод қилди.

Ушбу тарихий воқеани келтирган манбалар қуйидагилардан иборат:

  1. Муҳсин Амин, «Мажолисул мўъминин», 2-жилд, 419-бет.
  2. Али Табризий, «Баҳжатул омол», 2-жилд, 436-бет, Ислом маданияти фонди нашриёти.

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

Ислом умматининг 73 фирқага бўлиниши ҳақидаги ҳадиснинг таҳлили (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Демак, Ҳоким Нисобурий ўзининг «Ал-Мустадраку алас-саҳийҳайн» китобида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.