Home / Долзарб мавзулар / Исломда илм-маърифат / Ислом умматининг 73 фирқага бўлиниши ҳақидаги ҳадиснинг таҳлили (9)

Ислом умматининг 73 фирқага бўлиниши ҳақидаги ҳадиснинг таҳлили (9)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

5. Барча пайғамбарларнинг камолот ва фазилатлари бир жойда ҳазрати Алида жамлангани ҳақидаги ҳадислар:

Аҳли суннатнинг Ибн Абул Ҳадид, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Имом Фахр Розий, Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий каби кўп уламолари қуйидаги ҳадисни пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан ривоят қилганлар:

عَنْ أَبِي الْحَمرَاءِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَآلِهِ وَسَلَّمَ: مَنْ أَرَادَ أَن يَنْظُرَ إِلَىٰ آدَمَ فِي عِلْمِهِ وَإِلَىٰ نُوحٍ فِي فَهْمِهِ وَإِلَىٰ إِبْراهِيمَ فِي حِلْمِهِ وَإِلَىٰ يحْيَى بْنِ زَكَرِّيا فِي زُهْدِهِ وَإِلَىٰ مُوسَى بْنِ عِمْرَانَ فِي بَطْشِهِ وَ إِلَى عِيسَى فِي عِبَادَتِهِ فَلْيَنْظُرْ إِلَىٰ عَلِيٍّ بنِ أَبِي طَالِبٍ.

Абу Ҳамро ривоят қилиб дедики, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай деб марҳамат қилдилар: «Кимки, Одам (алайҳис салом)нинг илму-донолигини кўрмоқчи бўлса ва Нуҳ (алайҳис салом)нинг фаҳму-фаросатига назар солмоқчи бўлса ва Иброҳим (алайҳис салом)нинг сабрли-бағрикенг эканлигини ва Яҳё ибн Закариё (алайҳис салом)нинг зоҳид ва дунё молу матосига нисбатан берағбатлигини кўрмоқчи бўлса ва Мусо ибн Имрон (алайҳис салом)нинг довюраклиги ва ҳайбатини кўрмоқчи бўлса ҳамда Исо (алайҳис салом)нинг ибодатига назар қилмоқчи бўлса, унда Али ибн Аби Толиб (алайҳис салом)га қарасин».[1]

Ушбу ҳадиси шарифнинг охирида Мирсаид Али Ҳамадоний Шофеъий шундай қўшимча қилади:

«فإنَّ فيه تسعين خصلة من خصال الأنبياء جمعها الله فیه ولم يجمعها في أحد غيره».

«Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг хислатларидан тўқсонта хислат ва сифатни ҳазрати Али (алайҳис салом)да жамланган ва уларни ул ҳазратдан бошқа ҳеч кимда жамламаган».

Манба: Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 2-жилд, 307-бет.

Албатта, юқоридаги ҳадиси шарифда ҳазрати Али (алайҳис салом)ни илм ва донолик жиҳатидан Одам (алайҳис салом)га ўхшатилиши Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги ушбу каломига кўрадир:

﴿وَعَلَّمَ آدَمَ الْأَسْمَاءَ كُلَّهَا﴾

«Ва [Аллоҳ] бутун номларни Одамга ўргатди», (Бақара сураси, 31-оят).

Ҳамда ҳазрати Али (алайҳис салом)ни сабрлилик ва бағри кенглик жиҳатидан Иброҳим (алайҳис салом)га ўхшатилиши Аллоҳ таолонинг Қуръони Каримдаги Тавба сурасида марҳамат қилган қуйидаги каломига кўрадир:

﴿إِنَّ إِبْرَاهِيمَ لَأَوَّاهٌ حَلِيمٌ﴾‏

«Дарҳақиқат, Иброҳим тазарруъли ва сабрли-бағри кенгдир», (Тавба сураси, 114-оят).

Юқорида келтирилган ҳадисларнинг барчаси ўн икки имом ва пешвога эътиқод қилувчи шиаларнинг тутган йўли тўғри ва ҳақ эканлиги ҳамда фақат уларгина нажот топувчи тоифа эканлигига далолат қилади. Пайғамбаримиздан ривоят қилинган ушбу ҳадисларни имомия шиалардан бошқа Исломдаги ҳеч бир мазҳаб ва йўналишга нисбат бериб бўлмайди.

Натижа ва Хулоса:

Биз пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг Ислом уммати етмиш уч фирқага бўлиниши ҳақидаги ҳадиси шарифларини кенг қамровли илмий-таҳлилий услубда ўрганиб чиқиб, турли исломий мазҳаб ва йўналишлар орасида нажот топувчи тоифа кимлар эканини баҳоли қудрат аниқлашга ҳаракат қилдик. Юритган илмий баҳсимиздан шу хулосага келдикки, Пайғамбаримиздан сўнг у зотнинг саҳобаларининг йўлидан бориш саодат ва нажот йўли эмаслиги ҳамда саҳобаларнинг йўлини тутганлар нажот топувчи тоифадан эмаслиги ошкора маълум бўлди, балки саодат ва нажот йўли Саййидул анбиёдан кейин у зотнинг Аҳли-Байтларидан бўлган ўн икки имом ва пешволарга эргашиш ва у зотларнинг кўрсатган йўлларидан бориш эканлиги ҳамда Ислом уммати орасида ўн икки имом ва раҳнамоларга эргашиб, уларнинг йўлидан борганлар фақат имомия шиалар эканлиги, шу боис, фақат имомия шиаларгина нажот топувчи тоифа эканлиги кўплаб саҳиҳ ҳадислар ёғдусида ошкора аён бўлди.

[1]. Ушбу ҳадисни ўз китобида ривоят қилиб келтирган Аҳли суннат алломалари:

  • Ибн Асокир, «Тариху Мадинати Дамашқ», 2-жилд, 280-бет, 804-ҳадис.
  • Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 253-бет.
  • Ганжий Шофеий, «Кифааятут-толиб», 122-бет, 23-боб.
  • Ибн Мағозилий, «Маноқибу Амирил муъминийн», 212-бет, 256-ҳадис.
  • Ибн Касир, «Ал-Бидояту ван-Ниҳояҳ», 7-жилд, 356-бет.
  • Ҳофиз Шамсиддин Аз-Заҳабий, «Мийзонул-иътидол фий нақдир-рижол», 4-жилд, 99-бет, 8464-ҳадис.
  • Ибн Абил Ҳадийд, «Шарҳу Наҳжил Балоға», 2-жилд, 449-бет, миср нашриёти.
  • Жувайний Хуросоний, «Фароидус симтайн», 35-бет, 142-ҳадис.

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

Ислом умматининг 73 фирқага бўлиниши ҳақидаги ҳадиснинг таҳлили (5)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Иккинчи ҳадис: Яна Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: ٥٣٤٥ – حَدَّثَنَا …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.