Home / Долзарб мавзулар / Исломда илм-маърифат / Ислом умматининг 73 фирқага бўлиниши ҳақидаги ҳадиснинг таҳлили (5)

Ислом умматининг 73 фирқага бўлиниши ҳақидаги ҳадиснинг таҳлили (5)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Иккинчи ҳадис: Яна Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

٥٣٤٥ – حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ مُوسَى: حَدَّثَنَا هِشَامٌ، عَنْ مَعْمَرٍ، وحَدَّثَنِي عَبْدُ اللَّهِ بْنُ مُحَمَّدٍ: حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّزَّاقِ: أَخْبَرَنَا معمر، عَنِ الزُهري، عَنْ عُبَيْدِ اللَّهِ بْنِ عَبْدِ الله، عن ابن عباس رضي الله عَنْهُمَا قَالَ: لَمَّا حُضِرَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَفِي الْبَيْتِ رِجَالٌ، فِيهِمْ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ، قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: (هَلُمَّ أَكْتُبْ لَكُمْ كِتَابًا لَا تَضِلُّوا بَعْدَهُ). فَقَالَ عُمَرُ: إِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَدْ غَلَبَ عَلَيْهِ الْوَجَعُ، وَعِنْدَكُمُ الْقُرْآنُ، حَسْبُنَا كِتَابُ اللَّهِ. فَاخْتَلَفَ أَهْلُ الْبَيْتِ فَاخْتَصَمُوا، مِنْهُمْ مَنْ يَقُولُ: قَرِّبُوا يَكْتُبْ لَكُمُ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كِتَابًا لَنْ تَضِلُّوا بَعْدَهُ، وَمِنْهُمْ مَنْ يَقُولُ مَا قَالَ عُمَرُ، فَلَمَّا أَكْثَرُوا اللَّغْوَ وَالِاخْتِلَافَ عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: (قُومُوا عَنِّي). قَالَ عُبَيْدُ اللَّهِ: فَكَانَ ابْنُ عَبَّاسٍ يَقُولُ: إِنَّ الرَّزيَّةَ كُلَّ الرَّزيَّةِ مَا حَالَ بَيْنَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَبَيْنَ أَنْ يَكْتُبَ لَهُمْ ذَلِكَ الْكِتَابَ، مِنَ اخْتِلَافِهِمْ وَلَغَطِهِمْ.

«Менга қоғоз ва қалам келтирингиз, токи сизларга шундай бир мактуб ёзиб қолдирайки, оқибат ушбу мактубдан кейин зинҳор йўлдан озмагайсиз. Ўша ерда тўпланганлар орасидан Умар, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг бу сўзларига қаршилик кўрсатиб: «Шубҳасиз, дард Пайғамбарга ғолиб келган ва у алаҳсирамоқда, сизларнинг ёнингизда Қуръон бор, Аллоҳнинг китоби биз учун етарлидир», деди.

Уйда тўпланганлар ўзаро ихтилоф қилиб тортиша бошлашди. Уларнинг айримлари Расулуллоҳга қоғоз ва қалам келтирингиз, токи сизларга шундай бир мактуб ёзиб қолдирсинларки, оқибат ул зотдан кейин ҳаргиз йўлдан озмагайсиз, дейишарди ва баъзилар эса Умар айтган сўзни такрорлашарди. Улар Пайғамбар ҳузурларида шовқин-сурон ва ихтилофни авжига чиқаргач, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) менинг ҳузуримдан туриб кетингиз, деб буюрдилар».

«Ушбу ҳодисадан афсусланган Ибн Аббос (разияллоҳу анҳу) доимо шундай дерди:

Бутун мусибат, саҳобаларнинг ўзаро қилган ихтилофлари ва шовқин-суронлари оқибатида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) уларнинг ҳидояти учун мактуб ёзиб қолдиришларига тўсқинлик қилинганидан буён юзага келди».[1]

Аллоҳнинг китоби биз учун етарли, деб айтган саҳоба наҳотки Аллоҳнинг қўйидаги каломидан бехабар бўлса:

﴿وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانتَهُوا وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

«Пайғамбар сизларга берган нарсани олингиз ва у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтингиз. Аллоҳдан қўрқинглар. Шубҳасиз, Аллоҳ жазоси шиддатли зотдир». (Ҳашр сураси, 7-оят)

Қуръонда нозил бўлган Аллоҳнинг кўрсатмаларини одамларга баён қилиб тушунтириб бериш иши Аллоҳ таоло томонидан пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)га топширилган. Бу борада Қуръони Каримда шундай дейилган:

﴿وَأَنزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ وَلَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ﴾‏

«Ва одамларга нозил қилинган нарсаларни уларга баён қилиб беришинг учун сенга бу эслатмани – Қуръонни нозил қилдик. Шоядки, тафаккур қилсалар». (Наҳл сураси, 44-оят)

Пайғамбарнинг айтганларига сўзсиз итоат қилиш кераклиги ва у зотнинг йўл-йўриқларидан бош тортиш эса дўзахга киришга олиб келиши ҳақида Қуръонда шундай дейилган:

﴿وَمَن يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَيَتَعَدَّ حُدُودَهُ يُدْخِلْهُ نَارًا خَالِدًا فِيهَا وَلَهُ عَذَابٌ مُّهِينٌ﴾‏

«Ким Аллоҳ ва Унинг Расулига итоатсизлик қилиб Аллоҳнинг белгилаб қўйган чегараларидан ошиб ўтса, уни абадий қолувчи бўлган ҳолда дўзахга киритур. Ва унинг учун хор қилгувчи азоб бордир». (Нисо сураси, 14-оят)

Ислом оламида мусулмонлар ўртасида юзага келган кўп тортишув ва ихтилофлар ҳамда қонли тўқнашувларнинг барчаси Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)га кўрсатилган ушбу ҳурматсизлик ва беадаблик учун юзага келган. Шу боис, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу юқоридаги икки ҳадисни Саййидул анбиёдан ривоят қиларканлар, ўксиниб кўз ёш тўккан ҳолда айтадилар:

إِنَّ الرَّزيَّةَ كُلَّ الرَّزيَّةِ مَا حَالَ بَيْنَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَبَيْنَ أَنْ يَكْتُبَ لَهُمْ ذَلِكَ الْكِتَابَ، مِنَ اخْتِلَافِهِمْ وَلَغَطِهِمْ.

«Бутун мусибат, саҳобаларнинг ўзаро қилган ихтилофлари ва шовқин-суронлари оқибатида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) уларнинг ҳидояти учун мактуб ёзиб қолдиришларига тўсқинлик қилинганидан буён юзага келди».

Баъзи саҳобаларнинг пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ўз васиятларини ёзиб қолдиришга тўсқинлик қилишганидан бошлаб, Ислом оламининг бутун мусибатлари бошланди.

Маждуддин ибн ал-Асир ўзининг «Ан-Ниҳоя» китобида айтган сўзига кўра, ушбу هَجَرَ يَهْجِرُ «ҳажаро, яҳжиру» сўзи араб тилида ҳақоратлаш ва сўкиш бўлиб, алаҳсирамоқ маъносини англатади. У яна қўшимча қилиб айтади:

والقائل كان عمر ولا يظن به ذلك.

«Пайғамбар (с.а.в)га алаҳсирашни нисбат берган киши Умар ибн Хаттоб эди ва у бундай гапни айтади, деб гумон қилинмаган эди».[2]

«Саҳийҳул Бухорий» китобига шарҳ ёзган Бадриддин Айний бу ҳақда айтади:

هذه العبارات كلُّها فيها ترك الأدب والذكر بما لا يليق بحقِّ النَّبيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ولقد أفحش من أتى بهذه العبارة.

«Ушбу таъбирларнинг барчасида [яъни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) алаҳсираяпти, дард Пайғамбарга ғолиб келган ва у алаҳсирамоқда, Аллоҳнинг китоби биз учун етарлидир, деган таъбирларнинг барчасида] Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг шаънларига муносиб бўлмаган одобсизлик ва ҳурматсизлик бор. Бу таъбирларни тилига келтирган киши ҳақиқатдан Пайғамбарни ҳақорат қилиб беадаблик қилган».[3]

Муҳаммад ибн Исмоил Ал-Бухорий ўзининг «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» номли китобида саҳобаларнинг қиёмат кунидаги аҳволи ҳақида Абу Ҳурайрадан шундай ривоят қилади: Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) айтадилар:

6215 حدثنا إبراهيم بن المنذر الحزامي حدثنا محمد بن فليح حدثنا أبي قال حدثني هلال بن علي عن عَطَاءِ بْنِ يَسَارٍ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنِ اَلنَّبِيِّ صَلَّى اَللَّهُ عَلَيْهِ وَآلِهِ قَالَ: بَيْنَا أَنَا قَائِمٌ إِذْ أَقْبَلَتْ زُمْرَةٌ حَتَّى إِذَا عَرَفْتُهُمْ خَرَجَ رَجُلٌ مِنْ بَيْنِي وَبَيْنِهِمْ، فَقَالَ: هَلُمَّ، فَقُلْتُ أَيْنَ؟ فَقَالَ إِلَى اَلنَّارِ وَاَللَّهِ، قُلْتُ: مَا شَأْنُهُمْ؟ قَالَ: إِنَّهُمُ اِرْتَدُّوا بَعْدَكَ عَلَى أَدْبَارِهِمُ اَلْقَهْقَرَى. ثُمَّ إِذَا زُمْرَةٌ حَتَّى إِذَا عَرَفْتُهُمْ خَرَجَ رَجُلٌ مِنْ بَيْنِي وَبَيْنِهِمْ، فَقَالَ: هَلُمَّ، فَقُلْتُ: أَيْنَ؟ قَالَ إِلَى اَلنَّارِ وَاللَّهِ، قُلْتُ: مَا شَأْنُهُمْ؟ قَالَ: إِنَّهُمُ اِرْتَدُّوا بَعْدَكَ عَلَى أَدْبَارِهِمُ اَلْقَهْقَرَى. فَلاَ أُرَاهُ يَخْلُصُ مِنْهُمْ إِلَّا مِثْلُ هَمَلِ اَلنَّعَمِ.

«Мен қиёмат кунида Кавсар Ҳовузи ёнида турган бўламан. Шунда ногаҳон бир гуруҳ менга кириб келади. Токи, мен уларни таниганимда, мен билан уларнинг орасидан бир киши чиқиб [ва улар билан учрашишимга тўсқинлик қилиб] уларга: «Келинглар», дейди. Шунда мен: «Қаерга», деб айтаман. У эса: «Аллоҳга қасамки, дўзах олови томонга», дейди. Мен: «Улар нима иш қилдилар?», деб сўрайман. У сўзимга жавобан: «Сиздан кейин улар орқаларига, жоҳилият даврига қайтдилар», дейди. Сўнгра яна бир гуруҳ менга кириб келади. Токи, мен уларни таниганимда, мен билан уларнинг орасидан бир киши чиқиб [ва улар билан учрашишимга тўсқинлик қилиб] уларга: «Келинглар», дейди. Шунда мен: «Қаерга», деб айтаман. У эса: «Аллоҳга қасамки, дўзах олови томонга», дейди. Мен: «Улар нима иш қилдилар?», деб сўрайман. У сўзимга жавобан: «Сиздан кейин улар орқаларига, жоҳилият даврига қайтдилар», дейди. Оқибат, улар орасидан ташлаб кетилган туялар каби жуда оз сонли кишиларгина дўзах оловидан нажот топгани менга кўрсатилади».[4]

Энди ўзингиз хулоса чиқаринг, ўзини дўзах оловидан қутқара олмаган кўпчилик саҳобалар қандай қилиб бизга ҳидоят ва нажот йўлини кўрсатиб, бизни жаҳаннам оловидан қутқара олади?! Ва қандайига саҳобаларнинг йўлини тутганлар нажот топувчи тоифадан бўлишлари мумкин?! Ваҳоланки, саҳобаларнинг ўзлари жаҳаннам оловидан нажот топувчи эмаслар!! «Саҳиҳул Бухорий» ва «Саҳиҳул Муслим» китобларида кўпчилик саҳобаларнинг дўзах аҳлидан эканлиги ҳақида ўн еттита ҳадис ривоят қилинган.

Фойдаланилган манбалар: 

[1]. Ушбу дардли воқеа-ҳодисани ўз китобида келтирган Аҳл суннатнинг буюк олимлари қуйидагилардан иборат:

  • Муҳаммад ибн Исмоил Ал-Бухорий, «Саҳийҳул Бухорий», Китобул марзо, бобу қовлил марийз қувмуу анний, 5669-ҳадис ва шунингдек, Китобул иътисом бил-китоби вас-суннаҳ, 26-бобу кироҳийятил хилоф, 7366-ҳадис.
  • Муслим ибн Ҳажжож, «Саҳиҳул Муслим», Китобул-васийяҳ, бобу таркил-васийяти лиман лайса лаҳу шайъун ювсий фийҳи, 4123, 4124, ва 4125-ҳадислар.
  • Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбал, »Ал-Муснад», 1-жилд, 534-бет ва айрим нашрларда 325-бет, 2983-ҳадис.
  • Ибн Касир, «Ал-бидаяту ван-ниҳаяҳ», 5-жилд, 214-бет ва айрим нашрларда 251-бет.
  • Абу Зайд Аҳмад ибн Саҳл Ал-Балхий, «Китобул бадъи ват-тарих», 2-жилд, 136-бет.

[2]. Маждуддин ибн ал-Асир, «Ан-Ниҳааяту фий ғорийбил-ҳадиси вал-асари», 5-жилд, 246-бет.

[3]. Бадриддин Абу Муҳаммад Маҳмуд ибн Аҳмад ал-Айний, «Умдатул қорий», 14-жилд, 298-бет.

[4]. Муҳаммад ибн Исмоил Ал-Бухорий, «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ», 81-Китобур-Риқоқ, 53-бобун фил-Ҳавз, 6215-ҳадис, аммо Байрут-Ливан Дорул фикр литтобааъати ван-нашр чопида эса 6587-ҳадис.

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

Ислом умматининг 73 фирқага бўлиниши ҳақидаги ҳадиснинг таҳлили (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Демак, Ҳоким Нисобурий ўзининг «Ал-Мустадраку алас-саҳийҳайн» китобида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.