Home / Аҳли-Байт / Имом Али (а.с) / Имом Али (а с) ـــ Ҳақ Халифа ва Пешво

Имом Али (а с) ـــ Ҳақ Халифа ва Пешво

   Кимки, сизни Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)дан сўнг халифа ва пешво деб қабул қилса ва сизнинг кўрсатган йўлингиздан борса ва фармонингизга итоат қилса, шак-шубҳасиз, нажот ва ҳидоят йўлини топгай ва бу дунёда сизнинг йўлингизни тутганлиги, Қиёмат кунида охират сафари учун озуқа бўлгай.

  Аллоҳнинг у кунидаги дардли азобидан нажот топиб ва жаннат боғларида қарор топиш унга насиб қилгай.

  Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)нинг саҳобалари ул ҳазратдан ўзларидан сўнг, ким мусулмонларга халифа, раҳбар ва пешво бўлишини сўраганларида, бундай жавоб берардилар:

قَالَ رَسُولُ اللهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ آلِهِ وَسَلَّمَ: إِنْ وَلَّيْتُمُوهَا عَلِيَّا وَجَدْتُمُوهُ هَادِيًا مَهْدِيًّا يَسْلُكُ بِكُمْ عَلَى الطَّرِيقِ الْمُسْتَقِيمِ.

  «Агар хилофат ва пешволикни Али (алайҳис салом)га топширсаларинг (ва уни ўзларинг учун халифа ва пешво қилиб олсаларинг) уни ҳидоят қилинган ва ҳидоят қилгувчи ҳолда топгайсиз, у сизларни тўғри йўлга олиб борур».[1]

قالَ رَسُولُ اللهُ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَ آلِهِ وَسَلَّمَ: أَمَا وَالَّذِىِ نَفْسِى بِيَدِهِ لَئِنْ أَطَاعُوهُ لَيَدْخُلُنَّ الجَنَّةَ أَجمَعِينَ أَكْتَعِينَ.

  «Менинг жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, агар Али(алайҳис салом)га итоат қилсалар, шак-шубҳасиз, уларнинг ҳаммаси жанннатга киргай».[2]

قالَ رَسُولُ اللهُ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَ آلِهِ وَسَلَّمَ: إِنْ تَسْتَخْلِفُوا عَلِيَّا – وَلا أَرَاكُمْ فَاعِلِينَ – تَجِدُوهُ هَادِيًا مَهْدِيًّا يَحْمِلُكُم عَلَى الْمَحَجَّةِ البَيْضَاءِ.

  «Агар Али(алайҳис салом)ни халифа ва пешво қилиб олсангиз, ҳолбуки, сизларни бу ишни бажарувчи ҳолда кўрмаяпман (бу ишни бажаришларингизга кўзим етмайди), уни ҳидоят қилинган ва ҳидоят қилувчи ҳолда топгайсиз, у сизларни тўғри ва ёруғ йўлга бошлагай».[3]

عَنْ زَيد بْن أَرْقَمْ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهُ صَلَّى الله عَلَيهِ وَ آلِهِ وَسَلَّمَ: مَنْ يُرِدْ أَنْ يَحْيىَ حَيَاتِى وَ يَمُوتَ مَوتِى وَ يَسْكُنَ جَنَّةَ الخُلْدِ الَّتِى وَعَدَنِى رَبِّى، فَلْيَتَوَلَّ عَلِىَّ بْنَ أَبِى طَالِبٍ، فَاِنَّهُ لَنْ يُخْرِجَكُمْ مِنْ هُدًى وَ لَنْ يُدْخِلَكُمْ فِى ضَلَالَةٍ.

 «Зайд ибн Арқамдан ривоят қилинганки, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи) имом Али (алайҳис салом) борасида шундай марҳамат қилдилар: кимки менинг ҳаётим каби ҳаёт кечиришни ва менинг вафотим сингари дунёдан ўтишни ва Парвардигорим менга ваъда берган мангу жаннатда истиқомат қилишни истаса, Али ибн Аби Толиб (алайҳимас салом)ни пешво, раҳбар ва йўлбошчи сифатида қабул қилиб, унга эргашсин, зероки, у ҳаргиз сизларни ҳидоят йўлидан чиқармайди, сизларни залолат ва гумроҳлик йўлига киргизмайди».[4]



[1]. Ушбу ҳадисни ўз китобида нақл қилган Аҳли суннат алломалари қуйидагилардан иборат:

  1. Жувайний Хуросоний, «Фароидус симтайн», 266-б, 52-боб, 208ҳ.
  2. Ибн Асокир, «Тариху мадинати Дамашқ », 3-ж, 90-бетдан 94-бетларгача, 1119-ҳадисдандан 1123- гача бўлган ҳадислар.

[2]. Ушбу ҳадисни ўз китобида нақл қилган Аҳли суннат алломалари қуйидагилардан иборат:

  1. Ибн Асокир, «Тариху мадинати Дамашқ», 3-ж, 95-б, 1124-ҳ.
  2. Жувайний Хуросоний«Фароидус симтайн»,1-ж, 274-б, 53-боб, 212-ҳ.

[3]. Жувайний Хуросоний, «Фароидус симтайн», 1-ж, 265-б, 52-боб, 207-ҳ.

[4]. Ушбу ҳадисни қуйидаги аҳли суннат олимлари ўз китобларида келтирганлар:

  1. 1. Ҳоким Нишобурий,«Ал-мустадраку алас-саҳиҳайн»,3-ж,128-б.
  2. 2. Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 43-боб, 149-150-б.
  3. 3. Ҳофиз Абу Наим, «Ҳилятул авлиё», 1-ж, 86-б.
  4. 4.  Ал-Муттақил Ҳиндий, «Канзул уммол» , 11-ж, 611-б.
Share

Check Also

Уҳуд урушида ҳазрати Али (а.с)нинг беназир фидокорликлари

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ҳижратнинг учинчи йили мусулмонлар учун оғир оқибатларга олиб келган катта воқеа юз …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.