Home / Долзарб мавзулар / Исломда илм-маърифат / Эслатма-ибрат олиш ва ўзига эслатиб туриш

Эслатма-ибрат олиш ва ўзига эслатиб туриш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Инсон ҳаётида уни илм ва маърифат излашдан, унга эришишдан тўсувчи сабаб ва омиллар баъзан юзага чиқади. Бундай сабаб ва омиллар қўлга киритилган илм ва маърифат бўшашиши, ғафлат ва унутилишига олиб келади. Бу сабаблар жуда хилма-хилдир, жумладан: унутувчанлик, ўзига бино қўйиш, мағрурлик, такаббурлик, ўзини катта тутиш, нафснинг хоҳиш-истаги, кўр-кўрона севги, урф ва удумнинг босими остига тушиш, ёшнинг кексайиши, фикрий ва маънавий ҳаётга эътиборсизлик, дунёвий ҳаёт ва молларга боғлиқлик, жисмоний лаззатлар ва моддий истакларга ружу қўйиш.

Ушбу сабаблар жумласидандир яшаш шароитидаги аҳвол ва вазият, кенг тарқалган нотўғри тушунчалар ва анъаналар, адаштирувчи бемаъни тарғибот-ташвиқотлар, сохта маданиятлар, асоссиз ўлчов-меъёрлар, тўғри фикрлаш ва тўғри таълим-тарбия учун эркинликнинг йўқлиги, фасод ва ахлоқий-маънавий бузғунлик ва ҳоказолар. Буларнинг барчаси кишининг тўғри билим ва маърифатга эга бўлишига ва истеъдодининг гуллаб-яшнашига тўсқинлик қилиб туради ва одамнинг инсоний такомил топиш йўлида юксалишининг олдини олади.

Бундан ташқари, инсон доимий равишда ўзгариб бориш ҳолатида бўлгани учун бу ўзгариш яхши томонга амалга ошаётганини ҳамда инсонга бирор жиҳатдан боғлиқ бўладиган барча нарсаларни тушуниш ва англаш томонига бўлаётганини кузатиб бориб шу томонга интилиши керак. Бу эса фақат эслатма-ибрат олиш ва ўзига эслатиб туриш билан амалга ошади. Бу ҳақда Аллоҳ таолонинг ҳикматли китоби бўлмиш Қуръони Каримда шундай дейилган:

وَهَـٰذَا صِرَاطُ رَبِّكَ مُسْتَقِيمًا ۗ قَدْ فَصَّلْنَا الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَذَّكَّرُونَ ﴿١٢٦

«Мана шу Роббингнинг тўғри йўлидир. Эслатма-ибрат олувчи қавм учун оятларни батафсил баён қилдик». (Анъом сураси, 126-оят)

Жаҳолат ва нодонлик билан курашиш

Маълумки, инсон юзма-юз бўладиган энг зарарли нарса – бу жаҳолат ва нодонликдир. Жоҳил киши ўзини ва ҳақ-ҳуқуқини танимайди ва ўзининг инсоний қадр-қимматидан бехабар бўлади ва шунинг учун ўзини юқори камолот даражасига етказишининг имкони бўлмайди. Бу борада Қуръони Каримда шундай дейилади:

وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ قَالُوا سَمِعْنَا وَهُمْ لَا يَسْمَعُونَ ﴿٢١﴾ إِنَّ شَرَّ الدَّوَابِّ عِندَ اللَّـهِ الصُّمُّ الْبُكْمُ الَّذِينَ لَا يَعْقِلُونَ ﴿٢٢

«Ва ўзлари эшитмаган ҳолларида, «эшитдик» деганлар каби бўлмангиз. Дарҳақиқат, Аллоҳнинг ҳузурида жонзотларнинг энг ёмони кару соқовлар бўлиб, улар ақл юритмайдиганлардир» (Анфол сураси, 21 ва 22-оятлар)

قال الإمام أمير المؤمنين عليٌّ عليه السلام: «الجهل أصل كلِّ شرٍّ»

«Жаҳолат ва нодонлик барча ёмонликнинг илдизидир».

Манба: Ғурарул-ҳикам, 20-ҳадис.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Ислом умматининг 73 фирқага бўлиниши ҳақидаги ҳадиснинг таҳлили (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Демак, Ҳоким Нисобурий ўзининг «Ал-Мустадраку алас-саҳийҳайн» китобида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.