Home / Долзарб мавзулар / Исломда илм-маърифат / Билим ва маърифат қандай ҳолда бўлиши керак?

Билим ва маърифат қандай ҳолда бўлиши керак?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Динни тўғри тушуниш ва ўраганиб олиш керак. Яъни маърифатимиз Аллоҳ таоло томонидан юборилган муқаддас динни ўрганишга ва уни тўғри тушуниб олишга қаратилган бўлмоғи лозим.

Динни содда ва оддий ҳолда қабул қилишнинг кўзда тутилган у даражада фойдаси бўлмайди. Шунинг учун ҳам икки хил эътиқод бор деб айтилади: бири лисоний (тилдаги) эътиқод бўлса, бошқаси қалбий (қалбдаги) эътиқоддир. Самарали ва юксалтирувчи эътиқод – бу одамнинг жонига ва руҳига сингиб, ақл-идрокига ўрнашган, унинг хатти-ҳаракати ва юриш-туришларини ва ҳатто қалбий амалларини ўзгартирган эътиқоддир. Ва бу эътиқод одамнинг ҳаётида тиришиши ва курашишига сабаб бўлади ҳамда кишини ўз хатти-ҳаракатини ва феъл-атворини тузатишга, лоқайд ва бетараф бўлишдан сақланишга ва ижтимоий-инсоний масалалар ва воқеа-ҳодисаларда бефарқ ва муросачи бўлишдан узоқлашишга чорлайди.

Шундай экан, инсон ҳаётида улкан аҳамият ва ўта таъсирли ролга эга бўлган мустаҳкам қалбий эътиқодни қўлга киритиш зарур. Бунинг учун Ислом динини мукаммал ва тўла-теран ўрганиш керак бўлади. Аммо бу ишни ҳамма одамлар ҳам қила олмаганлари учун Қуръони Каримда мўъминлардан айрим кишилар бу ишни амалга оширишлари кераклиги айтилган:

وَمَا كَانَ الْمُؤْمِنُونَ لِيَنفِرُوا كَافَّةً ۚ فَلَوْلَا نَفَرَ مِن كُلِّ فِرْقَةٍ مِّنْهُمْ طَائِفَةٌ لِّيَتَفَقَّهُوا فِي الدِّينِ وَلِيُنذِرُوا قَوْمَهُمْ إِذَا رَجَعُوا إِلَيْهِمْ لَعَلَّهُمْ يَحْذَرُونَ ﴿١٢٢

«Мўминларнинг ҳаммалари (жиҳод ёки илм излаш учун) отланишлари вазифа эмас. Нимага улардан ҳар бир гуруҳдан бир тоифа динни чуқур ўргангани ва ўз қавмлари олдиларига қайтган вақтларида уларни огоҳлантиргани кўчиш қилмайдилар?! Шоядки, улар (гуноҳ ишлардан) сақлансалар» (Тавба сураси, 122-оят).

Юқоридаги ояти каримада динни чуқур ўрганишга чақирилган. Демак, дин таълимотларини шунчаки саёз, сатҳий ва юзаки ўрганиш билан мустаҳкам ва қалбий эътиқодга эришиб бўлмайди. Бу борада маъсумлардан ривоят қилинган ҳадисларда таъкидлаб айтилган. Мисол тариқасида бу ерда бир ҳадисни келтирамиз:

قال الإمام أمير المؤمنين عليٌّ عليه السلام: «أيّها النّاس! لا خير في دين لا تفقّه فيه»

«Эй одамлар, чуқур (ва кенг қамровли) тушуниш бўлмаган динда хайр ва яхшилик йўқдир».

Манба: Биҳорул анвор, 70-жилд, 307-бет.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Ислом умматининг 73 фирқага бўлиниши ҳақидаги ҳадиснинг таҳлили (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Демак, Ҳоким Нисобурий ўзининг «Ал-Мустадраку алас-саҳийҳайн» китобида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.