Home / Аҳли-Байт / Имом Ҳусайн (а.с) / Ҳоний ибн Урванинг шаҳид бўлиши тўғрисида

Ҳоний ибн Урванинг шаҳид бўлиши тўғрисида

БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИМ 

Ҳоний ибн Урва шиаларнинг бошлиқларидан бири бўлиб, Мазҳаж қабиласидан эди. Ривоят қилинишича, Ҳоний ибн Урва Сарвари коинот Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) даврларини кўрган ва ул ҳазрат ҳузурларига шарафёб бўлган буюк саҳобалардан саналарди. Бу буюк саҳоба шаҳид бўлган вақтида 89 ёшда бўлган.

Ҳоний ибн Урва Куфа шаҳридаги мавқеи ва ўрни жуда катта эди. Масъудий ўзининг «Муружуз-Заҳаб» номли асарида ривоят қилишича, Ҳоний ибн Урванинг Куфадаги нуфузи шу даражада эдики, 4000 нафар отлиқ қуролланган ҳолда ҳамда 8000 нафар пиёда аскар унга бўйсунар эди.

Ҳоний ибн Урва бор кучи ва имконияти билан Муслим ибн Ақилни ҳимоя қилди ва у ҳазратга ўз уйидан жой бериб мезбонлик қилди. Ҳоний ибн Урва одамларни Муслим ибн Ақилни ҳимоя қилишга ва Убайдуллоҳ ибн Зиёдга қарши чиқишга чақирар эди.

Муслим ибн Ақил (алайҳис салом) шаҳид бўлганидан сўнг, Убайдуллоҳ ибн Зиёд Ҳоний ибн Урвани қўлга олиш учун ўз одамларини унинг уйига юборди. Ҳоний ибн Урвани ушлаб Ибн Зиёднинг ёнига олиб келишгач, Ибн Зиёд ғуломларидан бири бўлган Рашид исмли шахсга ҳазрат Ҳоний ибн Урвани Куфа бозорида бошини танасидан жудо қилишни буюрди ва у бу жирканч ишни амалга оширди.

Бошқа бир ривоятда нақл қилинишича, Ҳоний ибн Урва 89 ёшли кекса киши эди. Убайдуллоҳ ибн Зиёднинг одамлари уни Куфанинг Кунноса майдонига олиб бориб, у ерда уни ўлдириб дорга осишди.

Саййид ибн Товуснинг ривоят қилишича, Ибн Зиёднинг буйруғи билан Ҳоний ибн Урвани уйидан олиб чиқдилар ва у эса баланд товушда: «Эй Мазҳаж қабиласи, қани қаерда Мазҳаж қабиласининг одамлари? Менинг додимга етишсалар», – деб такрор айтарди.

Ибн Зиёднинг аскарларидан бири: «Бўйнингни чўз қилич тортиш учун қулайроқ бўлсин», – деди

Ҳоний ибн Урва унга жавобан: «Аллоҳ номи билан қасам ичаманки, менинг ундай саховатим йўқ ва сизларга ўзимни ўлдиришда ёрдам қилмайман», – деди. Сўнгра Ибн Зиёднинг қулларидан бири бўлган Рашид номли шахс ўз қиличи билан Ҳоний ибн Урванинг бўйнига урди, лекин қилич кесмади. Ҳоний ибн Урва: «Қайтиш Аллоҳнинг ҳузуригадир! Парвардигоро, Сенинг Раҳматинг ва Ризвонинг ҳузурига қайтаяпман», – деди.

Шундан кейин Рашид иккинчи зарба уриб, Ҳоний ибн Урвадек кекса ёшли кишининг бошини танасидан жудо қилиб ўлдирди. Оқибат, Ҳоний ибн Урва Имом Ҳусайн (алайҳис салом)нинг йўлида ул ҳазратнинг Куфага йўллаган элчиси ва ноиби Муслим ибн Ақилни ҳимоя қилиб шаҳид бўлди.

Убайдуллоҳ ибн Зиёд, Муслим ибн Ақил ва Ҳоний ибн Урванинг кесилган бошларини ҳамда бўлиб ўтган воқеани ёзиб, мактуб билан Язид (алайҳил-лаънаҳ)га юборди.

Язид Ибн Зиёдга жавобан ўз миннатдорчилигини билдириб, унга Имом Ҳусайн (алайҳис салом)га қарши туришда доим тайёр бўлишини қаттиқ таъкидлади. Язид у икки бузрукворларнинг муборак бошларини Дамашқ дарвозази тепасига илиб қўйишни буюрди.

Куфанинг безорилари ҳазрат Муслим ва Ҳоний жасадини ипга боғлаб, от билан бозорда судраб юрганини эшитган Мазҳаж қабиласи ўз отларига миниб улар олдига боришди ва улар билан жанг қилиб улардан бу икки жасадни қайтариб олишди, сўнг ювиб тупроққа топширишди.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

Турли халқларда Ошуро ва Муҳаррам ойида мотам мажлисларининг ўтказилиши

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Муҳаррам ойи ҳижрий-қамарий йилнинг биринчи ойи бўлиб, «Шаҳрул-Ҳаром» ёки «Муҳаррамул-Ҳаром» деб аталади. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.