Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Қабр уни қабул қилмаган аёл ҳақида

Қабр уни қабул қилмаган аёл ҳақида

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

 Олтинчи пешвоимиз Имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом) даврларида бир зинокор аёл бўлган. Қачонки у зино йўли билан бирор болани дунёга келтирса, уни тандирга ташлаб, ёқиб юборарди! Ўша аёлнинг вақти соати битиб оламдан ўтач, унинг қариндош-уруғлари аёлга ғусл бериб уни кафанладилар ва унга жаноза намозини ўқиб, қабристонга кўмдилар.

Аммо улар бу фоҳиша аёлнинг жасадини ер қабул қилмаганини ва уни кўмгандан кейин қабр ёрилганини пайқаб қолишди! Ушбу нопок аёлни дафн қилишда қатнашганлар ер ва тупроқда қандайдир камчилик бўлса керак деб ўйлашди ва шунинг учун улар аёлнинг жасадни олиб, бошқа жойга кўмдилар. Лекин яна аввалги ҳолат такрорланди, яъни ер жасадни қабул қилмади ва бу ҳолат уч мартагача такрорланди!

Ўша аёлнинг онаси ҳайратда қолиб, Имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом)нинг ҳузурларига келди ва ул ҳазратга: «Эй Расулуллоҳнинг ўғли, менинг фарёдимга етинг, менга ёрдам беринг!» деди у ва бўлган воқеани Имомга айтиб берди ва ул ҳазратдан йўл кўрсатишларини сўради.

 Имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом) онасидан бу гапни эшитгач, у аёлнинг иши зино қилиш ва ҳаромдан туғилган болаларни ёқиш бўлганини тушуниб етдилар. Шунда ул ҳазрат шундай марҳамат қилдилар:

«Ҳеч бир яралган жонзот бошқа жонзотни ёқиб юборишга ҳаққи йўқ! Оловда ёқиш ва куйдириш фақат Яратгувчи Аллоҳ таоло томонидан бўлур!»

Ўша фосиқа аёлнинг онаси Имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом)га: Энди нима қилай? деди. Ул ҳазрат унга: «Бобом Саййидуш-шуҳадо ҳазрати Абу Абдуллоҳ ал-Ҳусайн (алайҳис салом)нинг турбатларидан (қабрларининг тупроғидан) бир оз олиб, қабрида унинг жасади ёнида қўйинглар. Зероки, Бобом Имом Ҳусайн (алайҳис салом) турбатлари бу муаммонинг ечимидир», дедилар. Зинокор аёлнинг онаси бир оз турбат топиб, унинг жасади ёнида қўйди ва шундан сўнг ушбу воқеа такрорланмади!

 Манбалар:

1. Шайх Ҳур Омилий,«Васоилуш-шиъа», 2-жилд, 742-бет.

2. Аллома Мажлисий,«Биҳорул анвор», 82-жилд, 45-бет.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.