Home / Аҳли-Байт / Имом Али (а.с) / Имом Али инсоний адолатнинг овози номли китоб ҳақида

Имом Али инсоний адолатнинг овози номли китоб ҳақида

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

✍🏻 Жаноб Доктор Муҳаммад Асадий Гарморудий ўзининг «Ғадирнинг инсонлар камолотидаги ўрни» китобида шундай ёзади:

«Имом Али инсоний адолатнинг овози» номли китобининг муаллифи Ливанлик християн олим Жорж Жордоқдан: «Сиз бир насроний киши бўлсангиз ва жуда диндор инсон ҳам эмассиз. Нимага ҳазрати Али (алайҳис салом) ҳақида китоб ёздингиз?» деб сўралганда, у йиғлашга тушиб деди:

Марҳум аллома Аминий «Ал-Ғадийр» номли китобни ёзганда, ушбу китобнинг бир неча жилдини менга юборди ва китоблар билан бирга бир мактуб ёзиб, унда менга: «Жаноб Жорж Жордоқ, сиз инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи бир адвокатсиз. Сиз на шиасиз, на суннийсиз. Шунинг учун сиз ҳеч бир томоннинг ёнини олмай, тарафкашлик қилмайсиз. Сизнинг ишингиз жабрланган кишини ҳимоя қилишдир. Биз суннийлар билан ҳазрати Али ҳақида баҳслашиб келамиз. Биз: «ҳақ Али томонида» деймиз, лекин улар буни инкор қилиб «йўқ», деб айтишади.

Энди бу «Ал-Ғадийр» китобининг бир неча жилдларини ҳуқуқий иш сифатида ўқиб чиқинг. Барча манба ва ҳужжатлар ҳам Аҳли суннатникидир. Мен ушбу китобда шиа манбаларидан ҳеч нарса ёзмаганман. Сиз инсон ҳуқуқларини ҳимояловчи адвокат сифатида ўз фикр-мулоҳазаларингизни менга ёзсангиз», деди.

У айтади: Бир инсон менга адвокат сифатида мурожаат қилиб, мендан ёрдам сўраса ва мен унга ёрдам бермасам, адолатсизлик бўлади деб билдим. Шунинг учун бу ишни қабул қилдим.

Мен китобларни диққат билан ўқиб чиққач, тарихда ҳазрати Алидан кўра жабрдийдароқ ва мазлумроқ одам йўқлигини тушиниб етдим ва шу боис, адвокатлик ишим талабига биноан, бу жабр-жафо чеккан инсонни ҳимоя қилишга қарор қилдим ва «Имом Али инсоний адолатнинг овози» номли китобни ёздим.

الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي جَعَلَنَا مِنَ الْمُتَمَسِّكِينَ بِوَلاَيَةِ أَمِیرِ الْمُؤْمِنِینَ وَالْأَئِمّةِ عَلَیْهِمُ السَّلاَمُ

«Бизларни мўминлар амири Али (алайҳис салом) ва имомлар (алайҳимус салом)нинг вилоятларини [раҳнамоликларини] маҳкам тутувчилардан қилган Аллоҳга ҳамду мақтовлар бўлсин».

 Бугун 1443 ҳижрий йилининг 18 Зулҳижжа ойи, 2022 милодий йилининг 18 июл куни Ислом динида энг буюк байрам бўлган «Ғадийр Хум» ҳайити куни билан барча мўмин-мусулмонларни чин қалбимиздан табриклаймиз.

Эҳтиром ила:

Нажот Кемаси Таҳририяти

Share

Check Also

Уҳуд урушида ҳазрати Али (а.с)нинг беназир фидокорликлари

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ҳижратнинг учинчи йили мусулмонлар учун оғир оқибатларга олиб келган катта воқеа юз …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.