Home / Шариат қонунлари / Намоз / Асрдош Мужтаҳидларимиз / Ҳазрат Оятуллоҳ Ваҳид Хуросонийнинг таржимаи ҳоллари

Ҳазрат Оятуллоҳ Ваҳид Хуросонийнинг таржимаи ҳоллари

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ҳазрат Оятуллоҳ ал-Узмо Ваҳид Хуросоний 1300 ҳижрий шамсий йилда, 1339 ҳижрий қамарий йилда ва 1921 милодий йилда Эроннинг муқаддас Машҳад шаҳрида дунёга келдилар. Бу буюк мужтаҳид илмий ҳавзанинг сатҳ илмларини устозлари Оятуллоҳ Ҳож Шайх Муҳаммад Наҳовандийдан ўрганиб, «Дарси Хориж», яъни мужтаҳидлик даражасига етиш учун ўрганиладиган юқори поғонадаги фиқҳ ва усул дарсларни устозлари марҳум Оятуллоҳ Мирзо Маҳдий Исфаҳоний ҳамда Оятуллоҳ Оштиёнийдан ўргандилар.

Ҳазрат Оятуллоҳ Ваҳид Хуросоний фалсафа ва ҳикмат илмларини устозлари марҳум Мирзо Абул Қосим Илоҳий ва Мирзо Маҳдий Исфаҳонийдан таълим олдилар. Диний илмларни чуқурроқ эгаллаш мақсадида 27 ёшлик Ваҳид Хуросоний Нажаф шаҳрига ҳижрат қилиб, у ерда марҳум Оятуллоҳ Мирзо Абдулҳодий Шерозийдан ва Оятуллоҳ Саййид Ҳакимдан ҳамда Оятуллоҳ Саййид Абул Қосим Хуъийдан таълим олдилар. Айниқса, у зот Оятуллоҳ Хуъийдан кўп сабоқлар олиб, бу буюк мужтаҳиднинг намунали шогирдларига айландилар.

Ҳазрат Оятуллоҳ Ваҳид Хуросоний 1378 ҳижрий шамсий йилдан бошлаб Нажаф шаҳрида сатҳ ва хорижи фиқҳ ҳамда усул дарсларидан таълиб бериб шогирдлар тарбиялашга киришдилар ва ўн икки йилга яқин Нажаф шаҳрида ўз илмий фаолиятларини давом эттириб, 1390 йилда Эронга қайтиб келдилар. Ҳазрат Оятуллоҳ Ваҳид Хуросоний Эронга қайтиб келгач, туғилган жойлари Маҳшад шаҳрида олий даражали устоз бўлиб Машҳад шаҳрининг илмий мадрасаларида диний илмлар иштиёқманди бўлган кўп талабаларга дарс бера бошладилар.

Ҳазрат Оятуллоҳ Ваҳид Хуросоний бир йил ўтиб Машҳад шаҳридан муқаддас Қум шаҳрига ҳижрат қилиб, у ерда ўзларининг илмий фаолиятларини давом эттира бошладилар. Мана кўп йиллардирки, Ҳазрат Оятуллоҳ Ваҳид Хуросоний Қум шаҳрининг илмий ҳавзасида турли илмлардан дарс бериб келмоқдалар. Хусусан, Оятуллоҳ Ваҳид Хуросонийнинг етукли, мутахассис олим ва мужтаҳид шоргирлар етиштириш учун Усул ва Фиқҳ илмининг энг юқори даражаси бўлган «Хориж» фанидан бераётган дарсларига кўп талабалар иштиёқ билан келиб, бу буюк фақиҳ ва мужтаҳиддан билим олишади.

Ҳазрат Оятуллоҳ Ваҳид Хуросоний 102 ёшда бўлишларига қарамай, ҳозирда ҳам энг оғир ва мураккаб бўлган «Дарси Хориж» фанидан кўп шогирларига дарс ўтиб, ўзларининг илмий фаолиятларини давом эттирмоқдалар. Ҳазрат Оятуллоҳ Ваҳид Хуросоний бир неча йиллар давомида «Дарси Хориж» фанидан юқори даражада дарс бериб келаётганлари учун баъзи уламолар бу йирик мужтаҳид «АЪЛАМ» даражасига эга эканлигига гувоҳлик беришади.

Аллоҳ таоло ҳаммамизга хайру баракотли бўлган бу мужтаҳиднинг умрларини зиёда қилиб, Аҳли-Байт мактабига қилган хизматларини Ўз даргоҳига қабул айласин, Омин ё Роббал оламин!

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

Ҳазрат Оятуллоҳ Саййид Мусо Шубайрий Занжонийнинг таржимаи ҳоллари

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ҳазрат Оятуллоҳ Саййид Мусо Шубайрий Занжоний 1346 ҳижрий қамарий йил, 1306 ҳижрий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.