Home / Долзарб мавзулар / Исломда илм-маърифат / Билим ва маърифатнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва зарурлиги

Билим ва маърифатнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва зарурлиги

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Билим ва маърифат инсон ҳаётида ўта юксак ва юқори ўринга эга эканлиги хусусида Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифларда баён қилинган. Ислом таълимотларининг биринчи босқичида айтилишича, инсоннинг тўғри ва исломий такомил топиб маънавий ва инсоний улғайиши учун энг муҳим пойдевор ва босқич бу – билим ва маърифатдир.

Ислом билим ва маърифат излашга катта эътибор қаратган. Бу масала Ислом динида шу даражада улкан аҳамиятга эгаки, ҳар бир кишига илм излаш фарз қилинган ва Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Аллоҳ таоло томонидан юборилишларининг сабабларидан бири одамларга билим ва маърифат бериш деб айтилган. Бу борада Аллоҳ таолонинг ҳикматли китоби бўлмиш Қуръони Каримда шундай дейилган:

لَقَدْ مَنَّ اللَّـهُ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ إِذْ بَعَثَ فِيهِمْ رَسُولًا مِّنْ أَنفُسِهِمْ يَتْلُو عَلَيْهِمْ آيَاتِهِ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَإِن كَانُوا مِن قَبْلُ لَفِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ ﴿١٦٤

«Шак-шубҳасиз, Аллоҳ мўминларга ўзларидан Пайғамбар юбориб, неъмат берди. У уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб беради, уларни поклайди ва уларга китоб ва ҳикматни ўргатади. Гарчи улар олдин очиқ-ойдин адашувда бўлсалар ҳам» (Оли Имрон, 164-оят)

Бошқа оятларда илму маърифат касб этиш йўлида тиришган кишилар ҳақида шундай дейилган:

قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ ۗ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُولُو الْأَلْبَابِ ﴿٩

«(Эй элчимиз Муҳаммад) айтгин: «Биладиган зотлар билан билмайдиганлар баробар бўлурми?!» Шубҳасиз, фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар». (Зумар сураси, 9-оят)

يَرْفَعِ اللَّـهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ ۚ وَاللَّـهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ ﴿١١

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илм эгаларини даражаларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир». (Мужодала сураси, 11-оят)

Мўминлар амири Али (алайҳис салом) тақводорлар хислатлари ҳақида айтадилар:

قال الإمام أمير المؤمنين عليٌّ عليه السلام في صفة المتّقين: .. وقفوا أسماعهم على العلم النافع لهم.

«Тақводорлар қулоқларини ўзларига фойдали бўлган илимга вақф қилишди».

Билим ва маърифатнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида қисқача сўз юритамиз:

Билим ва маърифат, ҳар бир ҳаракат ва амалнинг мезонидир.

Исломда ҳар бир ҳаракат ва амал билим ва маърифатга асосланган бўлмоғи даркор, билим ва маърифат билан бошланиб, билим ва маърифат билан якунланиши шарт. Мана шундай тарзда амалга ошмаган нарса, ҳеч бир қадр-қиймати бўлмайди. Мўминлар амири ҳазрати Али (алайҳис салом)дан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:

قال الإمام أمير المؤمنين عليٌّ عليه السلام: «ما من حركة إلّا و أنت محتاج فيها إلى معرفة»

«Сен ҳар бир фаолият-ҳаракатда маърифат ва билишга муҳтожсан».

Манба: Туҳафул-уқул, 119-бет.

2- Билим ва маърифат инсон қадрининг мезони.

3- Билим ва маърифат инсон учун ҳаётга ўхшайди, чунки билим ва маърифат ҳар бир киши учун инсоний ҳаёт манбаидир. Чиндан ҳам ҳақиқий ҳаёт мана шу ҳаётдир, жониворлар сингари моддий ва жисмоний ҳаётга эга бўлиш эмас.

4- Билим ва маърифат, ибодатнинг энг юқориси ва Худога яқинлашишдир. Зероки, кишининг ҳар бир тоат-ибодатининг ҳамда Аллоҳга яқинлашишининг қадр-қиймати унинг билими ва маърифатига боғлиқ.

Қандай қилиб билим ва маърифатга эриша олмамиз? деган ўринли савол туғилиши табиий ҳол! Бунинг учун:

  • Фойдали илм олиш учун доим изланишимиз керак.
  • Ақлимизни ишга солишимиз керак.
  • Фикрловчи ва тафаккур юритувчи кишилардан бўлишимиз керак.
  • Эслатма-ибрат олувчи бўлишимиз ва кўп ҳақиқатларни ўзимизга эслатиб туришимиз лозим.
  • Жаҳолат ва нодонлик билан курашишимиз керак. Зероки, ҳаётимизни аччиқ қилган нарса жаҳолат ва нодонликдир. Бу иллатдан қутулишимиз учун доим саъй-ҳаракат ҳолатида бўлмоқлик даркор.
NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Ислом умматининг 73 фирқага бўлиниши ҳақидаги ҳадиснинг таҳлили (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Демак, Ҳоким Нисобурий ўзининг «Ал-Мустадраку алас-саҳийҳайн» китобида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.