Home / Долзарб мавзулар / Исломда илм-маърифат / Қўлга киритилиши керак бўлган илм ва маърифат турлари ҳақида (3)

Қўлга киритилиши керак бўлган илм ва маърифат турлари ҳақида (3)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

3. Оламни танимоқ;

Ҳар бир шахс инсоний такомил топиши учун оламни танимоқлиги зарур. Бу борада қуйидаги оятларни кўздан кечирамиз:

اللَّـهُ الَّذِي رَفَعَ السَّمَاوَاتِ بِغَيْرِ عَمَدٍ تَرَوْنَهَا ۖ ثُمَّ اسْتَوَىٰ عَلَى الْعَرْشِ ۖ وَسَخَّرَ الشَّمْسَ وَالْقَمَرَ ۖ كُلٌّ يَجْرِي لِأَجَلٍ مُّسَمًّى ۚ يُدَبِّرُ الْأَمْرَ يُفَصِّلُ الْآيَاتِ لَعَلَّكُم بِلِقَاءِ رَبِّكُمْ تُوقِنُونَ ﴿٢﴾ وَهُوَ الَّذِي مَدَّ الْأَرْضَ وَجَعَلَ فِيهَا رَوَاسِيَ وَأَنْهَارًا ۖ وَمِن كُلِّ الثَّمَرَاتِ جَعَلَ فِيهَا زَوْجَيْنِ اثْنَيْنِ ۖ يُغْشِي اللَّيْلَ النَّهَارَ ۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ ﴿٣﴾ وَفِي الْأَرْضِ قِطَعٌ مُّتَجَاوِرَاتٌ وَجَنَّاتٌ مِّنْ أَعْنَابٍ وَزَرْعٌ وَنَخِيلٌ صِنْوَانٌ وَغَيْرُ صِنْوَانٍ يُسْقَىٰ بِمَاءٍ وَاحِدٍ وَنُفَضِّلُ بَعْضَهَا عَلَىٰ بَعْضٍ فِي الْأُكُلِ ۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يَعْقِلُونَ ﴿٤

«Аллоҳ осмонни сизлар кўрмайдиган устунлар билан кўтарган, сўнгра аршга эга бўлган, қуёш ва ойни Ўзига бўйинсундирган Зотдир. Ҳар бири белгиланган муддатгача сайр қилиб юрур. У [яратишга оид бўлган] барча ишни бошқариб турур, Ўз оятларини ошкора баён қилур. Шоядки Раббингиз билан мулоқот қилишга ишонч ҳосил қилсангиз. У ерни чўзиб, унда баланд тоғлар ва дарёлар пайдо қилган ва унда [ерда] барча турдаги мевалардан жуфт-жуфт қилиб яратган Зотдир. У кечани кундузга ўрар. Албатта, бу [мисоллар]да тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир. Ва ер юзида қўшни бўлаклар бор. Шунингдек, узумзор боғлар, экинзорлар, шохлаган ва шохламаган хурмолар бўлиб, [уларнинг ҳаммаси] бир сув ила суғорилур. Ва Биз уларнинг баъзиларининг мевасини баъзилариникидан афзал қилурмиз. Албатта, бунда ақл юритадиган қавмлар учун оят-белгилар бордир» (Раъд сураси; 2, 3 ва 4-оятлар).

Дарҳақиқат, ақл юритиб кўрадиган бўлсак, турли дарахтлар бир ерга экилади, бир сув билан суғорилади, аммо уларнинг меваларининг таъми хилма-хилдир. Ер бир, сув бир, лекин мевасининг таъми бир-бириникига ўхшамайди. Баъзиларининг таъми баъзисидан яхшироқ ва устунроқдир. Хўш, ҳаммамиз кўриб турган бу мўъжизани ким қилади? Шубҳасиз, барча ишга қодир бўлган Аллоҳ!

Оламни янада теранроқ таниб олишимиз учун Қуръони Каримнинг бошқа оятларида шундай дейилган:

وَالْأَرْضَ مَدَدْنَاهَا وَأَلْقَيْنَا فِيهَا رَوَاسِيَ وَأَنبَتْنَا فِيهَا مِن كُلِّ شَيْءٍ مَّوْزُونٍ ﴿١٩﴾ وَجَعَلْنَا لَكُمْ فِيهَا مَعَايِشَ وَمَن لَّسْتُمْ لَهُ بِرَازِقِينَ ﴿٢٠﴾ وَإِن مِّن شَيْءٍ إِلَّا عِندَنَا خَزَائِنُهُ وَمَا نُنَزِّلُهُ إِلَّا بِقَدَرٍ مَّعْلُومٍ ﴿٢١﴾ وَأَرْسَلْنَا الرِّيَاحَ لَوَاقِحَ فَأَنزَلْنَا مِنَ السَّمَاءِ مَاءً فَأَسْقَيْنَاكُمُوهُ وَمَا أَنتُمْ لَهُ بِخَازِنِينَ ﴿٢٢

«Биз ерни ёйиб, унда баланд тоғларни ўрнатиб қўйдик ва унда ўлчанган ҳар нарсадан (ўсимлик ва мевалардан) ўстирдик. Ва унда сизлар учун ва сизлар ризқлантирувчи бўлмаган кишилар учун тирикчилик – яшаш воситаларини яратиб қўйдик. Ҳеч бир нарса йўқки, унинг хазиналари Бизнинг ҳузуримизда бўлмаса. Биз уни фақат маълум миқдор билан туширурмиз. Биз шамолларни урчитувчилар этиб юбордик ва осмондан сув тушириб, у ила сизларни сероб қилдик. Ҳолбуки, сизлар уни тўплаб олувчи эмассиз» (Ҳижр сураси; 19, 20, 21 ва 22-оятлар).

Мўминлар амири ҳазрати Али (алайҳис салом) Аллоҳ таоло томонидан пайғамбарларнинг юбориб турилишидан кўзланган мақсадлардан бири оламни таниш ва Аллоҳнинг неъматларини ёдга олиш эканлиги хусусида айтадилар:

فَبَعَثَ فيهِمْ رُسُلَهُ وَواتَرَ إِلَيْهِمْ أَنْبِيائَهُ لِيَسْتَأْدُوهُمْ ميثاقَ فِطْرَتهِ وَيُذَكِّرُوهُمْ مَنْسِىَّ نِعْمَتِهِ وَيَحْتَجُّوا عَلَيْهِمْ بِالتَّبْليغِ وَيُثيرُوا لَهُمْ دَفائِنَ الْعُقُولِ

«Аллоҳ таоло Ўз элчиларини одамлар орасига йўллади ва пайғамбарларини уларга юбориб турди. Токи, инсонлардан Худо билан тузган фитрат аҳд-паймонини талаб қилсин (фитрат аҳд-паймонига мувофиқ амал қилсинлар), Ўзининг унутилган неъматларини уларга эслатсин, уларга (ҳақиқатни) етказиш билан ҳужжат-далил келтирсин ва уларга ақл хазиналарини ошкор этсин».

Манба: Наҳжул Балоға, 1-хутба.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Ислом умматининг 73 фирқага бўлиниши ҳақидаги ҳадиснинг таҳлили (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Демак, Ҳоким Нисобурий ўзининг «Ал-Мустадраку алас-саҳийҳайн» китобида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.