Home / Долзарб мавзулар / Исломда илм-маърифат / Қўлга киритилиши керак бўлган илм ва маърифат турлари ҳақида (4-2)

Қўлга киритилиши керак бўлган илм ва маърифат турлари ҳақида (4-2)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

II. Зоҳирий (ташқи) ҳужжат;

Аллоҳ таолонинг зоҳирий ва ташқи ҳужжати бутун пайғамбарлар, хусусан сарвари коинот Муҳаммад Расулуллоҳ (салаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам), Қуръон ва ул зотнинг наслларидан бўлган маъсум имомлардир. Бу ҳақда қуйидаги ояти карималар ва ҳадиси шарифларни ўрганиб чиқамиз:

1. Пайғамбарлар:

لَقَدْ أَرْسَلْنَا رُسُلَنَا بِالْبَيِّنَاتِ وَأَنزَلْنَا مَعَهُمُ الْكِتَابَ وَالْمِيزَانَ لِيَقُومَ النَّاسُ بِالْقِسْطِ

«Дарҳақиқат, Биз пайғамбарларимизни равшан ҳужжатлар ила юбордик ва улар билан бирга китоб ҳамда одамлар адолат-ла оёққа туришлари учун мезон [тарози] туширдик» (Ҳадид сураси, 25-оят).

إِنَّا أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ كَمَا أَوْحَيْنَا إِلَىٰ نُوحٍ وَالنَّبِيِّينَ مِن بَعْدِهِ ۚ وَأَوْحَيْنَا إِلَىٰ إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ وَالْأَسْبَاطِ وَعِيسَىٰ وَأَيُّوبَ وَيُونُسَ وَهَارُونَ وَسُلَيْمَانَ ۚ وَآتَيْنَا دَاوُودَ زَبُورًا ﴿١٦٣﴾ وَرُسُلًا قَدْ قَصَصْنَاهُمْ عَلَيْكَ مِن قَبْلُ وَرُسُلًا لَّمْ نَقْصُصْهُمْ عَلَيْكَ ۚ وَكَلَّمَ اللَّـهُ مُوسَىٰ تَكْلِيمًا ﴿١٦٤﴾ رُّسُلًا مُّبَشِّرِينَ وَمُنذِرِينَ لِئَلَّا يَكُونَ لِلنَّاسِ عَلَى اللَّـهِ حُجَّةٌ بَعْدَ الرُّسُلِ ۚ وَكَانَ اللَّـهُ عَزِيزًا حَكِيمًا ﴿١٦٥

«Биз худди Нуҳ ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳий юборганимиздек сенга ҳам ваҳий юбордик. Ва яна Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Асбот [Яъқуб пайғамбарнинг ўғиллари ва набиралари], Ийсо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймонларга ваҳий юбордик. Ва Довудга эса Забурни бердик. Ва Биз сенга бундан олдин ҳикоя қилган ва ҳикоя қилмаган пайғамбарларни юбордик. Ва Мусо билан Аллоҳнинг Ўзи [бевосита] гаплашди. Башорат берувчи ва огоҳлантирувчи пайғамбарларни одамлар учун Аллоҳ наздида бу пайғамбарлардан сўнг ҳужжат [узр ва баҳона] бўлмаслиги учун юбордик. Ва Аллоҳ енгилмас ва ҳикматли Зотдир» (Нисо сураси; 163, 164 ва 165-оятлар).

Мўминлар амири ҳазрати Али (алайҳис салом) пайғамбарлар ҳақида айтадилар:

قال الإمام أمير المؤمنين عليٌّ عليه السلام: «بَعَثَ‏ اللَّهُ رُسُلَهُ بِمَا خَصَّهُمْ بِهِ مِنْ وَحْيهِ وَ جَعَلَهُمْ حُجَّةً لَهُ عَلَى خَلْقِهِ لِئَلَّا تَجِبَ الْحُجَّةُ لَهُمْ بِتَرْکِ الْإِعْذَارِ إِلَيهِمْ فَدَعَاهُمْ بِلِسَانِ الصِّدْقِ إِلَى سَبِيلِ الْحَقِّ».

«Аллоҳ таоло пайғамбарларни Ўзининг ваҳийига хос этиши билан уларни юборди ва уларни Ўз бандаларига ҳужжат қилиб қўйди. Токи, улар ҳужжатсиз ва пайғамбарсиз бўлмасинлар ва улар учун бирор узр-баҳона қолмасин. Шу йўсинда Аллоҳ таоло уларни тўғри ва ростгўй тил билан ҳақ йўлга чақирди».

Манба: Наҳжул Балоға, 144-хутба.

2. Буюк Пайғамбар:

هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَىٰ وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ ﴿٣٣

«У [Аллоҳ] гарчи мушриклар ёқтимаса-да, Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан барча динларга ғолиб қилиш учун юборган Зотдир» (Тавба сураси, 33-оят).

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّـهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ ۖ ﴿٢٤

«Эй иймон келтирганлар, Аллоҳ ва Расулини ижобат қилинглар сизларга ҳаёт берадиган нарсага сизларни чақирганларида» (Анфол сураси, 24-оят).

لَقَدْ جَاءَكُمْ رَسُولٌ مِّنْ أَنفُسِكُمْ عَزِيزٌ عَلَيْهِ مَا عَنِتُّمْ حَرِيصٌ عَلَيْكُم بِالْمُؤْمِنِينَ رَءُوفٌ رَّحِيمٌ ﴿١٢٨

«Ҳақиқатан, сизларга ўзингиздан бўлган шундай бир Пайғамбар келдики, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғирдир, [ул зот] сизнинг [ҳидоят йўлида бўлишингизга] ҳарис-ташна, мўминларга жонкуяр, раҳмлидир» (Тавба сураси, 128-оят).

مَّا كَانَ مُحَمَّدٌ أَبَا أَحَدٍ مِّن رِّجَالِكُمْ وَلَـٰكِن رَّسُولَ اللَّـهِ وَخَاتَمَ النَّبِيِّينَ ۗ وَكَانَ اللَّـهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمًا ﴿٤٠

«Муҳаммад сизларнинг эркакларингиздан бирортасининг отаси эмасдир, балки у Аллоҳнинг элчиси ва пайғамбарларнинг сўнггисидир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир» (Аҳзоб сураси; 40-оят).

لَّقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّـهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِّمَن كَانَ يَرْجُو اللَّـهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّـهَ كَثِيرًا ﴿٢١

«Чиндан ҳам, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёдга олган кишилар учун Расулуллоҳда [ул зотнинг хулқ-атворида, юриш-туришида ва хисларида] гўзал ўрнак бордир» (Аҳзоб сураси; 21-оят).

Сарвари олам Муҳаммад Расулуллоҳ (салаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) яқин уруғ-қариндошларини Ислом динига даъват қилиб шундай марҳамат қиладилар:

قال النَّبيُّ صلَّي الله عليه وآله وسلَّم: «يا بني عبد المطّلب! إنّي و اللَّه ما أعلم شابًّا في العرب جاء قومَه بأفضل ممّا قد جئتكم به، إنّي قد جئتكم بخير الدّنيا و الآخرة. و قد أمرني اللَّه تعالى أن أدعوكم إليه».

«Эй Абдул-Мутталиб ўғиллари, Аллоҳга онт бўлсинки, араблар орасида мен сизларга келтирган нарсадан кўра яхшироғини ўз қавмига келтирган бирор бир йигитни танимайман! Мен сизларга дунё ва охират учун энг хайрли бўлган нарсани олиб келганман. Аллоҳ таоло сизларни Унинг томон чақиришимни менга буюрди».

Манба: Ал-Ғадийр, 2-жилд, 279-бет.

3. Қуръони Карим:

إِنَّ هَـٰذَا الْقُرْآنَ يَهْدِي لِلَّتِي هِيَ أَقْوَمُ وَيُبَشِّرُ الْمُؤْمِنِينَ الَّذِينَ يَعْمَلُونَ الصَّالِحَاتِ أَنَّ لَهُمْ أَجْرًا كَبِيرًا ﴿٩

«Албатта, бу Қуръон энг тўғри ва устувор йўлга ҳидоят қилур ва яхши амалларни қиладиган мўминларга шубҳасиз, улкан ажр борлиги хушхабарини берур» (Исро сураси, 9-оят).

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (салаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Қуръони Карим ҳақида шундай марҳамат қиладилар:

قال النَّبيُّ صلَّي الله عليه وآله وسلَّم: «من قرأ القرآن فظنَّ أنَّ أحدًا أعطي أفضل ممَّا أعطي، فقد حقَّر ما عظَّم اللَّه و عظَّم ما حقَّر اللَّه».

«Кимки Қуръон ўқиса ва унга берилган нарсадан ҳам яхшироқ нарса бирор кимсага берилган деб ўйласа, албатта, Аллоҳ улуғлаган нарсани камситган ва Аллоҳ камситган нарсани улуғлаган».

Манба: Васоилуш-шиа, 2-боб: Вужуби икромил-Қуръон ва Таҳрийми иҳонатиҳи, 3 (7654)-ҳадис, 4-жилд, 827-бет.

Олтинчи пешвомиз имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом) бу борада айтадилар:

قال الامام الصَّادق عليه السلام: «لقد تجلَّى الله لخلقه في كلامه، و لكنّهم لا يبصرون».

«Аллоҳ таоло Ўз каломида бандаларига намоён бўлди, лекин улар кўрмайдилар».

Манба: Биҳорул анвор, 92-жилд, 107-бет.

4. Маъсум Имомлар:

Аллоҳ таолонинг аниқ ва қатъий ҳужжати бўлган Маъсум Имомлар ҳақида ҳам Қуръони Каримда кўплаб оятлар мавжуд. Биз бу ерда уларнинг айримларини келтирамиз:

يَا أَيُّهَا الرَّسُولُ بَلِّغْ مَا أُنزِلَ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ ۖ وَإِن لَّمْ تَفْعَلْ فَمَا بَلَّغْتَ رِسَالَتَهُ ۚ وَاللَّـهُ يَعْصِمُكَ مِنَ النَّاسِ ۗ إِنَّ اللَّـهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِينَ ﴿٦٧

«Эй Расул, Раббингдан Сенга нозил қилинган нарсани (одамларга) етказгин! Агар (бу ишни) қилмасанг, Унинг рисолатини (пайғамбарлик вазифасини) охирига етказмаган бўлурсан. Аллоҳ Сени одамлар(нинг муҳтамал хатари ва зарари)дан сақлагай. Албатта, Аллоҳ кофирлар қавмини ҳидоят этмагай» (Моида сураси; 67-оят)

Ояти кариманинг маъно-мафҳуми шуки, эй Элчимиз, одамларнинг душманликларидан қўрқма, Аллоҳ ўзи ҳимоя қилувчидир. Борди-ю, эълон қилмасанг, рисолатни, яъни пайғамбарлик вазифасини охирига етказмаган бўлурсан.

Юқоридаги ояти карима Ғадийр кунида мўминлар амири ҳазрати Али (алайҳис салом)нинг халифа ва пешволиги ҳақида нозил бўлгани тўғрисида кўплаб ҳадислар Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг кўпгина саҳобалари тарафидан ривоят қилинган ва ушбу ҳадислар ривояти мутавотир даражасига етган.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Ғадийр кунида мўминлар амири ҳазрати Али (алайҳис салом)нинг барча мусулмонлар учун халифа, пешво ва йўлбошчи эканлигини ҳажжатул видо (сўнгги видолашув ҳажи)да тўпланган ҳожиларга узун хутба ўқиб, етказганларидан сўнг йиғилган халойиқ ҳануз тарқаб кетмасдан Аллоҳнинг амин ва ишончли ваҳий элчиси бўлмиш фаришта ҳазрати Жаброил (алайҳис салом) Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг ҳузурларига келиб, ушбу ояти каримани туширди:

الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الْإِسْلَامَ دِينًا ۚ … ﴿٣

«Бугун мен сизлар учун динингизни комил қилдим ва сизларга неъматимни тўла-тўкис қилиб бердим ва сизлар учун ислом дин бўлишига рози бўлдим» (Моида сураси, 3-оят).

إِنَّمَا وَلِيُّكُمُ اللَّـهُ وَرَسُولُهُ وَالَّذِينَ آمَنُوا الَّذِينَ يُقِيمُونَ الصَّلَاةَ وَيُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَهُمْ رَاكِعُونَ ﴿٥٥

«Дарвоқе, сизларнинг валийингиз [йўлбошчингиз] фақатгина Аллоҳ, Унинг Расули ва иймон келтирганлардир, улар намозни тўкис адо этадиган ва рукуъ қилган ҳолларида закот берадиган зотлардир» (Моида сураси, 55-оят).

Юқоридаги ояти кариманинг ҳазрати Али (алайҳис салом) шаънига нозил бўлганлиги ҳақида ҳеч қандай шак-шубҳа йўқдир ва Қуръон муфассирларининг аксари бу ҳақиқатни тан олишган. Ва шунингдек, ҳеч бир шак-шубҳага ўрин йўқки, мазкур оятдаги «валий» сўзининг маъноси мусулмонларнинг ўзаро «дўст» эканликлари эмас, балки ушбу сўзнинг маъноси «раҳбар», «пешво» ва «йўлбошчи» дегани. Баъзилар оятдаги «валий» сўзини «дўст» деб, таржима қилишлари тўғри иш бўлмаган. Негаки, ҳамма мусулмонлар бир-бирларига дўcтдирлар ва уларнинг оммавий дўстликларини баён этиш учун, таъкидлаш ва ҳаср (чеклаб қўйиш) калимасидан фойдаланишга ва рукуъ қилган ҳолда закот беришни айтишга ҳеч қандай ҳожат йўқдир. Чунки, мусулмонлар агарчи рукуъ қилган ҳолларида закот бермасалар-да, бир-бирлари билан дўстдирлар ва ўзаро дўст бўлмоқлик учун рукуъ қилган ҳолда закот бериш шарт эмас.

Олтинчи пешвомиз имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом) боболари Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан Маъсум Имомлар ҳақида қуйидаги ҳадиси шарифни ривоят қиладилар:

الامام الصَّادق عليه السلام – عن آبائه، عن النَّبيِّ صلَّي الله عليه وآله وسلَّم قال: «إنّ أئمَّتكم قادتكم إلى اللَّه، فانظروا بمن تقتدون في دينكم و صلاتكم».

«Сизнинг имомларингиз сизларни Худо томонга етакловчидир. Демак, динингиз ва намозингизда кимга эргашаётганингизга яхши қаранглар».

Манба: Биҳорул анвор, 88-жилд, 99-бет.

Бешинчи пешвомиз имом Муҳаммад Боқир (алайҳис салом) бу борада айтадилар:

قال الإمام الباقر عليه السلام: «من مات و ليس له إمام فموته ميتة جاهليّة، ولا يعذر النّاس حتى يعرفوا إمامهم. و من مات و هو عارف لإمامه لا يضرّه تقدّم هذا الأمر او تأخّره. و من مات عارفا لإمامه كان كمن هو مع القائم في فسطاطه».

«Кимки ўлсаю (аммо) унинг имоми бўлмаса, жоҳилият даврида ўлган сингари бўлур. Ва одамлар имомини танимагунча узрлари қабул қилинмагай. Кимки ўз имомини таниган ҳолда ўлса, бу ишнинг (яъни Имом Маҳдий зуҳурининг) олдинга сурилиши ёки кечикиши унга зарар қилмайди (зероки, у ҳақни таниб унга эргашган). Кимки имомини таниган ҳолда вафот этса, гуё Қоим (Имом Маҳдий) билан бирга ул зотнинг чодирида бўлган кишига ўхшайди».

Манба: Биҳорул анвор, 23-жилд, 77-бет.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Ислом умматининг 73 фирқага бўлиниши ҳақидаги ҳадиснинг таҳлили (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Демак, Ҳоким Нисобурий ўзининг «Ал-Мустадраку алас-саҳийҳайн» китобида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.